"Ислом динида бағрикенглик ғоялари"
Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Охир замон Пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га дуруду саловотлар бўлсин.
Ислом дини тинчлик ва осойишталикка бўлган эътибори юқори бўлиши билан бир қаторда, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланади. Бағрикенглик тушунчаси илмий фаолият, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, сиёсат, сиёсатшунослик, фалсафа, қиёсий диншунослик каби фанлардир. Тараққиётнинг асосий омилларидан бири бўлган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябр БМТ тизимида фан, таълим ва маданият соҳасида иқтисослашган ташкилот (ЮНЕСКО) бош конференциясининг 28 сентябрда "Бағрикенглик тамойиллари Деклорацияси"кабул қилинди. Деклорацияда ирқи, жинси, келиб чиқиши, тили, динидан қатъий назар бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон хуқуқлари ва эркинликларига хурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб қўйилган. 1995 йил "Халқаро бағрикенглик йили" деб эълон қилинди.
Ҳар ким ўз эътикодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда, ақидавий фарқлардан қатъий назар, ўзаро тинч -тотув яшаши, ҳар бир диний таълимотга хурмат билан қараши керак. Бағрикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайди. Тинчликсиз тараққиё ва демократия бўлмайди.
Аллоҳ таоло Куръони каримда бундай мархамат қилади: "Бирор қавм (кишилар)ни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин !". (Моида сураси 8-оят).
Динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги лозим. Қуръони каримда:- " Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта Аллоҳ адолатли кишиларни севади". ( Мумтахана сураси 8-оят).
Куръони каримдаги Рум сурасидаги 21-оятда: "Одамларнинг тили ва рангидаги фарқлар Худонинг мўжизасидандир" дейилади.
Диний бағрикенглик хилма-хил диний эътикодга эга бўлган кишиларнинг бир замин бир Ватанда хамжиҳат бўлиб яшашга ундайди.
"Каловот" МФЙ отинойиси Ахмедова Назира.