Қуръон  -  Аллоҳнинг  каломи.

16-11-2022, 18:45 admin Мақолалар 413

     Қуръон  -  Аллоҳнинг  каломи.
 
( Барча  ) ҳамд  Аллоҳга хосдирки,бандаси (Муҳаммад  алайҳиссаломга) (ушбу  расо) Китобни  нозил қилди ва унда  ҳеч бир эгрилик  пайдо  қилмади; ва (уни) тўрғи  бир дастур  айлади; токи  Ўзи  тарафидан  келадиган  қаттиқ  азобдан (кофирларни ва гуноҳкорларни) қўрқитсин  ҳамда  солиҳ  амаллар(савобли  ишлар) қиладиган мўъминларга  (энг) гўзал мукофот бўлган-ўзлари  унда  абадий  қоладиган  жаннат хушхабарини  берсин "(Каҳф, 1-2).
Улуғ саҳоба  ҳазрати  Абдуллоҳ  ибн  Масъуд (розияллоҳу  анҳу)  айтадилар: " Кимки  азиз  ва жалил  бўлмиш  Аллох таолони  севса  , ўз  нафсини  Қуръони карим  томонга  бурсин.  Чунки  Қуръон  Аллохнинг
каломидир. Кимки  Қуръонни севса, Аллох  азза ва жаллани севган  бўлади".
  Росулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи васаллам  Қуръонни таълим  олиб,сўнг  бошқаларга  ўргатиш  афзалларидан  бири  эканини  баён  этиб,  бундай  дедилар: "Сизларнинг  энг  яхшингиз  Қуръонни  ўрганиб, сўнг  уни  бошқаларга  ўргатганингиздир"(Бухорий, Термизий, Абу Довуд ривоятлари).
Аллох таоло  Қуръонни  тушириш  орқали   мусулмон  умматини  улуғлаб, уни  бошқа  умматлар  орасида  Қуръон   сабабли  азиз  қилди. Аллох таоло  айтади:" Кейин  Биз у  К итобни (Қуръонни) бандаларимиздан  Ўзимиз  танлаган  зотларга(ҳазрати  Мухаммад   умматларига  ёки  бу  умматнинг  олимларига) мерос  қилдик"(фотир, 32).
  Ўша  уммат  ким  ?
Албатта  сизу- бизмиз  азизларим  қадрдонларим! 
   Аллоҳ таоло биз  мусулмонларга  Қуръонни   нозил  қилиш  билан бирга   яна  бошқа  фазилатларни  инъом  қилдики,  ҳар бир мусулмон  Қуръондан  ўзи   хохлаган  насибага  етиш учун  Аллох таоло  Қуръонни  осон  қилиб  қўйди.
Аллох таоло  бундай  дейди:
    Қасамки, Биз  Қуръонни  ўйлаб  эслатма  олиш  учун  осон қилиб  қўйдик; қани,  эслатма  олувчи  борми? "(Қамар, 17).
   Демак,   биз   Пайғамбаримиз  суннатларига  амал   қилиб, Қуръонни севсак  , Алло9 таолони  севган  бўларканмиз  . Эътиборимизни  Қуръонни  ўрганишга қаратсак  ва ёд олсак, Аллоҳ таоло бизни  улуғлаб  ,даражотларимизни кўтариб  қўяр  экан  ва  аксинча  бўлса  унга  эътиборсиз  бўлсак  даражотимизни тушуриб  қўяр  экан.
Хадисда келганки:" Аллоҳ таоло  ушбу  Китоб   орқали баъзи қавмлар  даражасини кўтариб, баъзилариникини  туширади"(Муслим ривояти)
  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ".Аллоҳнинг  инсонлардан  иборат бўлган  аҳли  бор".  Шунда  саҳобалар:" Эй  Расулуллоҳ, улар кимлар? "деб  сўрадилар." Улар  Қуръон  аҳли,  Аллоҳнинг  аҳли ва  хос  бандалари". деб " жавоб бердилар.(Ибн Можа ва Аҳмад  ривоятлари). 
  Суннати   Набавия  Қурони  карим  қиёмат куни  соҳибини шафоат  қилиб, қорийни  " иллийн" даражасига кўтаришини  таъкидлайди. Абу  Умома ал-Боҳилийдан  ривоят  қилинади:  "Мен  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг:" Қуръон  ўқинглар  ,чунки  у қиёмат  куни  соҳибига шафоатчи  бўлиб  келади",  деганларини  эшитдим"(Муслим ривояти). 
  Аллоҳ  таолонинг  китоби  қалблар  учун шифо  ва  насиҳат,мўъминларга  ҳидоят  ва рахмат  дея  сифатланади:
  "Эй  инсонлар! Роббингиздан  сизларга  бир  насиҳат,  диллардаги
нарсаларга (ёмон туйғулар  , шаҳват  ботил  ақидалар, дард  ва  қийноқларга) шифо  ҳамда  мўминларга  (тўғри  йўлни  кўрсатувчи) ҳидоят  ва  рахмат(бўлган Қуръон) келди"(Юнус,57).
Илоҳим   Аллохнинг  каломини  ўрганиб  , ўргатишни  ният  қилганларга  , ўзи  куч  қувват ато  этсин.
ЭҚуръон  нурдир,  замирингни  ёритгайдир, 
Раҳмат, шифо:  дардларингни 
аритгайдир,
Раббим  Аллоҳ Ўзин  гўзал 
танитгайдир,
Умрим  ирфон  бўлсин  десанг,
Қуръон  ўқи. 
Ҳалол- ҳаром  ҳақ ва ботил унда аён,
Ваъда-ваид  яхши-ёмон,
Икки  жахон фарқин равон айлар баён.
Қалбим  фурқон бўлсин десанг, 
Қуръон ўқи.
Учқудуқ туман "А Навоий" мфй отинойиси М Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш