"Менинг Қуръоним".

15-12-2021, 10:20 admin Мақолалар 511

"Менинг Қуръоним".

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Севикли пайғамбаримиз Мухаммад мустафо соллоллоҳу алайхи васалламга биз умматларининг мухаббатларини изхори саловоти шарифлари бўлсин.
Аллоҳ таоло зулматдан нурга яъни ёруғликка чиқарган Зот.
Ўзи Каломини Жаброил фаришта орқали Хабибига нозил қилди.
Биз умматнинг нияти Қуръонни Росулуллоҳга қандай туширилган бўлса, шундай ўрганиш, тартил, тадаббур билан ўқимоқликдир.
Бу Қуръоннинг улуғ фойдаларини билиш ва Набий соллалоҳу алайҳи васаллам айтганларидек Қуръонни ният ила ўқилганда унинг фазлига етиш ҳақида билишдир, амал қилишдир.
"Албатта, амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлади".
Қуръон ҳаёт йўли(дастури)дир.
-----Қуръонни илм ва унга амал қилиш учун ўқияпман.
------ Қуръонни Аллоҳдан ҳидоятни мақсад қилиб ўқияпман.
------ Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш мақсадида ўқияпман.
------Қуръонни зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо топиш мақсадида ўқияпман.
--- Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқариши учун ўқияпман.
-------Қуръонни ўқияпманки, чунки унда қалб қаттиқлигини давоси, қалб ҳотиржамлиги, қалб тирилиши ва қалб яшаши бордир.
------ Қуръонни Аллоҳ Таолонинг зиёфати деб ўқияпман.
----- Қуръонни зикр қилувчилардан бўлай, ғофиллардан деб ёзилиб қолмай деб ўқияпман.
------Қуръонни Аллоҳга имон ва ишончни зиёда бўлиши учун ўқияпман.
------Қуръонни Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсуниш мақсадида тартил ила ўқияпман.
-- Қуръонни менга ҳар бир ҳарфи учун 10 яхшилик бўлиши учун ўқияпман. Аллоҳ хохлаганига (ҳасанотни)орттириб беради.
---- Қиёмат кунида Қуръони Каримни шафоатига эришишим учун ўқияпман.
---- Қуръонни Набий Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашиш учун ўқияпман.
---- Қуръонни Аллоҳ у сабабли мени ва умматни даражасини кўтариши учун ўқияпман.
----Қуръонни жаннат даражаларига кўтарилишим, виқор тожи кийдирилишим ва ота-онамга бу дунёда бўлмаган икки ҳулла(сарпо) кийдирилиши учун ўқияпман.
---- Қуръонни унинг каломи сабабли Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ўқияпман.
---- Қуръонни Аллоҳнинг аҳли ва унинг хослари бўлишим учун ўқияпман.
---- Қуръонни моҳир (қийналмай) ўқувчи мартабаси баланд, ҳурматланган фаришталар билан бирга бўлгани учун уни ўқияпман.
---- Қуръонни дўзах ўтидан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш мақсадида ўқияпман.
---Қуръонни Аллоҳ билан улфат бўлишим учун ўқияпман.
---- Қарилик ёшига етмасимдан олдин Қуръонни ўқияпман.
-- Қуръон мени фойдамга ҳужжат бўлиши ва зараримга ҳужжат бўлмаслиги учун уни ўқияпман.
----Мусҳафга қараш ҳам ибодат деб Қуръон ўқияпман.
---- Сакина тушиши ва мени раҳмат ўраб олиши, Аллоҳ мени ўзини хузуридагилар олдида зикр қилиши учун Қуръонни ўқияпман.
----Аллоҳнинг хузурида яхшилик ва фазлга эришиш учун Қуръонни ўқияпман.
--- Қуръонни ифорим муаттар ҳидли бўлиши учун ўқияпман.
--- Дунёда адашиб кетмаслик ва охиратда бадбахт бўлмаслик учун Қуръонни ўқияпман.
--Қуръон сабабли Аллоҳ хафаликларни ,ғам-қайғуларни кетказади, шунинг учун ўқияпман.
- Қуръон менга қабримда ҳамроҳим, сиротда нур, дунёда тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ва жаннатга мени етакловчи бўлиши учун уни ўқияпман.
Қуръонни Аллоҳ мени тарбия қилиши, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зийнатланган ахлоқ билан менга одоб бериши учун ўқияпман.
Қуръонни нафсимни ҳаққа машғул қилиш, ҳатто мени ботилга машғул қилмаслиги учун ўқияпман.
- Қуръонни нафс, шайтон ва ҳойи-ҳавас мужоҳадаси(курашиш) учун ўқияпман.
- Қиёмат кунида Аллоҳ мен билан кофирларни орасига Қуръонни тўсиқ-парда қилиши учун уни ўқияпман.
Бу шундай Аллоҳ билан бирга бўлган тижоратки, Аллоҳ унга ўзининг кенг фазлидан берадиган ва у атоси( берган ажр-савоби) ҳеч йўқ бўлмайдиган катта фойдани ўзи ичига олган.
"Ва эслатавергин.Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур...".
Парвардигор, Каломингни қалбимиз баҳори қилгин.
Тиловатда тилларимизни бийрон қилгин.
Юртимизни ёмон кўзлардан асрагин.
Юртбошошимизни биз учун омон сақлагин.
Юртимизда Қурънга йўл очган Юртбошимизни жамолинг ила, Росулуллоҳ соллоллоху алайхи васалламнинг шафоатлари ила мукофатлагин.

Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш