"Қуръон ўқишдаги фазилатлар".

4-08-2021, 16:49 admin Мақолалар 418

"Қуръон ўқишдаги фазилатлар".
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Рахму шавқат сохиби Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, саййидимиз ва хожамиз Мухаммад соллоллоҳу алайхи васалламга, ахли байту асҳобларига, У зот тутган йўлларидан борувчиларга саловот ва саломлар бўлсин.

Ҳар бир инсон Аллоҳ таолонинг каломини сидқи дилдан дўст тутса, ҳурматини жойига қўйиб ўқиса, оятлардаги маъноларни зеҳндан ўтказиб, фаҳмини тасаввур қилгани сари ақли ҳидоят нуридан жило топади.Раъйи тўғри ,фикри ўткир, ҳиссиёти сезгир соф нафс эгаси бўлиб боради.Оқибатда вужуди эзгуликка айланиб, барча ёмон амаллардан беихтиёр узоқлашади.Бу амали бахту - саодат калити бўлиб, Аллоҳ таоло ҳузурида улуғ мукофотларга эга бўлади.Роббимиз булар хақида мўъминларга башорат беринг, деб ушбу ояти каримада марҳамат қилади:
".....Албатта , бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яҳши амалларни қилувчи мўминлар учун улуғ ажру мукофотлар борлигининг башоратини берур.
Қуръон Каримнинг нозил бўлган бошқа самовий китобларга нисбатан тутган ўрни ва улуғлик мартабаси ҳақида Аллоҳ таоло ," Бу Китоб Бизнинг наздимизда барча самовий Китоблар Онаси мақомидадир.Унинг қадрига етиб, ҳурматини ўзи ўрнига қўйинг", деб буюради.
" Ва иннаху фий Уммил Китабил ладайна лаъалиййун хакийм".
Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу)Росулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилиб айтадилар:
---- Қайси бир хонадонда Аллоҳнинг Китоби ўқилса ва у дарс қилиб ўрганилса, у макон Аллоҳ таолонинг назм рахматида бўлгани учун ҳам у ер фаришталар манзилгоҳига айланади.Тиловат билан шуғулланувчилар ҳақида Аллоҳу таоло гувоҳлик бериб туради .Кимки, бу амаллардан бегона бўлса, ўзидан кейин насли - насаби ўчади".
Росулуллоҳ Абу Зарр Ғирофийга буюриб:
-- Қуръон тиловати билан бўлинг, ер юзида нурингиз, осмонда заҳирангиз ортади," -- дедилар.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам"
--- Менинг умматим ибодатларининг энг афзали -- тиловати Қуръондир.
-- Сизларнинг орангизда энг яҳшиларингиз ---- Қуръон ўқиб ва уни ўзгаларга ўргатувчиларингиздир .
Улуғ устозлардан бири Имом Абу Абдурахмон ас - Салмий айтар эди: Ушбу хадиси шариф мени , Кўфа шахрида узлуксиз қирқ йил давомида дарс айттиришга сабаб бўлган эди.
---- Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга :. " Эй Або Ҳурайра! Инсонларга Қуръон ўргатинг ва Қуръон илмини ўрганинг.Бунга одат қилсангиз, вафотингиздан сўнг фаришталар ҳузурингизга келиб ,байтуллоҳни Зиёрат қилганлари каби сизни ул жойда ёлғиз қолдирмаслар" -- дедилар.
---- Қуръон ўқинглар дилга жо бўлсин.Қуръон ўрнашган қалб эгаси азоб қилинмайди. Қуръон Аллоҳнинг қўрғонидир. Кимки у қароргоҳга ўзини олса, офатлардан омон бўлгай.Умуман, ким Қуръонни яҳши кўрса , унга қувончли башорат борлигини айтинг.
---- "Қуръони Карим жамоли ёқимли овоз билан намоён бўлади.Хуш овозингиз билан унинг чиройини очинг" , ---- деб амр қилдилар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам.
Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, инсон Қуръонга бепарволик қилмаслиги лозим
--- Кимки Қуръонни ёд олиб ўрганса- ю, сўнгра уни эсдан чиқарса ( тарк қилса) Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида узрлари қабул қилинмайди.( Абу Довуд ривояти).
Энди Қуръон ўқувчининг сифатлар хақида тўхталсак.
Ҳар бир Қуръон ўқувчисининг вужуди қуйидаги сифатлар билан сифатланган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
-- Ҳамиша Аллоҳ таолони ёдида мақоласи ---- "зокир" бўлмоғи.
--- Ёлғиз Аллоҳгагина такя қилгувчи ( суянувчи" " мутаваккил".
------ Хақ Таолога доим яқин бўлишга интилувчи " роғиб".
_---- Ўзини доим Аллох Таоло химоясида тутувчи " муътасим".
_ Роббимнинг авфу мархаматидан доимо умидвор " рожий".
---- Тирикликни ғанимат билиб, охирги дамга ҳамиша тайёр "мустабид".
------ Хар қандай шубхали ва харом нарсалардан ўзи нафсини узоқ олиб юриш.
------- Фақиру мискинларга нисбатан ўзини камтарин ва марҳаматли тутиш.
--- Кибру ҳаво, мақтаниш ва бадгумонликдан мусаффо бўлиш.
----- Жанжал ва тортишувлардан доимо узоқда юриш.
Ушбу айтилган эзгу сифатлар ва одоблар топилган инсонларнинг ризқи мўл бўлиб, дунё ва охират саодатига муяссар бўлади.Энг муҳими бу тоифа кишилар Аллоҳ таолонинг Каломи шарифига ўз қалбидан жой берган улуғ инсондир
Учқудуқтумани
Тўрақулова. О
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш