БИРОВНИ ҲАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ. Жамиятизда бировга тегишли мол мулкни алдов йўли билан ўзлаштириб оладиганлар кўпайиб бормоқда. Улар одамлар кўзига уддабурон ва бой кўринсаларда, бироқ шундай кишилар бечора ва ночор кишилардир. Аллоҳнинг ҳузурига боришини ва бировни ҳаққи учун нима деб жавоб беришларини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Нопок йўллар билан топган давлатларидан эҳсон ҳам қиладилар. Бандаларни алдар, лекин Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибдику. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ қонларингиз ва молларингизни бир- бирингизга ҳаром қилди", дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти) Уламолар бундай инсонлар тоифасига судхўрлар, ўғрилар, етимни ҳақини еювчилар, ёлғон гувоҳлик берувчилар, қарз олиб ундан тонувчилар, порахўрлар, тарозидан уриб қолувчилар, молини алдаб сотувчилар, фохишалар, қиморбозлар, ҳур-озод одамни сотиб пулини еювчилар ва ҳокозаларни мисол келтирганлар. Шундай экан кўзимизни очишимиз лозимдир. Ҳаммамиз ҳам бу ҳаётда меҳмон эканмиз ва Аллоҳнинг синовида эканмиз, омонатимзни топширмасдан аввал охиратимиз учун савоб амалларни кўпрқ қилишимиз даркор. Садақани кўпайтирайлик, етимларга ва ночор инсонларга қўлимиздан келганича ёрдам берсак ўзимиз учун савоб захираларини тўплаган бўламиз. Қанча давлатимз бўлмасин бу дунёдан Аллоҳнинг ҳузурига олиб кетолмаймиз. Зеро қилган амалларимиз биз билан бирга кетаркан. Ғафлат уйқусидан ўйғониб, Аллоҳ буюрган амалларни бажарайлик. Ҳаммамизни ҳам Аллоҳ ҳақ йўлга ҳидоят қилсин. Нафсимизга қул бўлишдан Аллоҳни ўзи асрасин.
Кармана тумани "Дўрман" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
Кармана тумани "Дўрман" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.