Бировнинг ҳаққи.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ субҳаналлоҳу ва таолога ҳамд, Пайғамбаримиз (с.а.в)га дуруду саломлар бўлсин.
Динимизда одамлар ўртасидаги турли туман муносабат ва муомалаларда ҳамиша адолат, бировнинг ҳаққидан қўрқиш, инсоф ва ҳалоллик бўлишини талаб этади. Шулардан бири бировнинг ҳақидан қўрқишдир.
Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий масалаларда ва турли олди-берди масалаларида муомилада бўламиз. Бундай ҳолатда биз албатта, ҳаромдан сақланиш, ўзганинг ҳақ-хуқуқини паймол қилмаслик, мол-мулкига тажовуз қилмаслигимиз лозимдир. Мана шундай ҳолатларда кимдир бировнинг ҳаққини ейишдан қўрқиб сотадиган нарсасини бировни алдамасдан тўғри сотади. Олмоқчи бўлса унинг молини ерга урмасдан тўғри сотиб олади. Кимлардир алдов йўли билан сотадиган нарсасини унча сифатли бўлмаса ҳам мақтаб, алдаб сотади. Ўзи оладига бўлса сотувчини молини ерга уриб, алдов йўли билан сотиб олади. Бировнинг молини алдов йўли билан ўзиники қилади.
Бундай одамлар ўзгалар мол-мулкини ўзиники қилиб олиб, кўзга уддабурон бўлиб кўринади. Айнан шундай кишилар ночор ва бечора кишилардир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)ҳадиси шарифда бундай деганлар: “Муфлис - ким биласизларми?” Саҳобалар: “Бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир” - дейишди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) “Умматидан қиёмат куни намоз, рўза, закотлари билан келадиган бўлади. Улар дунё ҳаётида бировни сўкган, ноҳақ айблаган, молини еган ва қонини тўкган бўлади. Ундай кишиларнинг яхши амаллари ҳақдорларга олиб берилади. Яхши амаллари тугаб қолса, ҳақдорнинг гуноҳлари олиниб буларга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади. Ана ўшалар муфлислардир” – дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло яна бундай огоҳлантиради. “Аллоҳ савдони ҳалол, рибони харом қилди”. (Бақара сураси275-оят).
“Эй мўминлар бирингиз-бирингизни молингизни яъни (бировни ҳаққини) ноҳақ йўллар билан еманг: Ўзгани молини фақат рози бўлибсавдо қилиш билан олишингиз ва ейишингиз мумкин”-деганлар.
Юқорида келтирилган оят ва хадислар солиҳлар ҳаётидаги ибратлар харом йўл билан мол дунё топган одам икки дунёда ҳам шарманда бўлиши, дунёда уқубат, турли балоларга йўлиқиши, охиратда эса жаҳаннам ичра таом ўрнига олов ейиши ҳақ эканига ишорадир.
Биз ўзимиз ҳаётда нопок йўл билан топилган, бировнинг ҳаққини алдов йўли билан олиб, уни оиламизга келтириб фарзандларимизга едирсак келажакда улардан нимани кутишимиз мумкин?
Анас ибн Малик(р.а.) айтади:
Набий (с.а.в.)га
“Эй Аллоҳнинг расули, дуо қилинг, мен дуоси қабул бўладиганлардан бўлай” – дедилар. У зот:
“Эй Анас, таоминг пок бўлсин дуойинг қабул бўлади. Чунки бир одам бир луқма харомни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси қабул бўлмайди” – дедилар. (Имом Дайламий ривояти).
Илоҳи омин деяйлик азизларим. Аллоҳ субҳаноллоҳу ва таоло бизни ва фарзандларимизни ҳам инсофли, диёнатли, бировни ҳаққидан хазар қилиш, ҳалол ва харомни ажратадиган, нопок йўлга юрмаслик ва ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри йўлни танлаб оладиган солиҳ ва солиҳа бандаларидан қилиб, икки дунё бахт саодатига муяссар этсин, илоҳим.
Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси: Нафасова Г