ФАРЗАНДИНГИЗНИ ХАЛОЛДАН РИЗҚЛАНТИРИНГ

18-08-2022, 09:07 admin Мақолалар 316

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ХАЛОЛДАН РИЗҚЛАНТИРИНГ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ субҳанналлоҳу ва таолога ҳамд, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га дуруду саломлар бўлсин. Динимизда одамлар ўртасидаги турли туман муносабат ва муомалаларда ҳамиша адолат, бировнинг ҳаққидан қўрқиш, инсоф ва ҳаллолик бўлишини талаб этади. Шулардан бири бировнинг ҳаққидан қўрқишдир. Ҳаётда биз бир биримиз билан турли молиявий масалаларда ва турли олди-берди масалаларида муомилада бўламиз. Бундай ҳолатда биз албатта, харомдан сақланиш, ўзганинг ҳақ ҳуқиқини паймол қилмаслик, мол-мулкига тажовуз қилмаслигимиз лозимдир. Мана шундай ҳолатларда кимдир тўғри сотади. Олмоқчи бўлса унинг молини ерга урмасдан тўғри сотиб олади. Кимлардир алдов йўли билан сотадиган нарсасини унча сифатли бўлмаса ҳам мақтаб, алдаб сотади. Ўзи оладиган бўлса бировнинг сотувчининг ерга уриб, алдов йўли билан сотиб олади. Бировнинг молини алдов йўли билан ўзиники қилади. Бундай одамлар ўзгалар мол мулкини ўзиники қилиб олиб, кўзга уддабурон бўлиб кўринади. Айнан шундай кишилар ночор ва бечора кишилардир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) хадиси шарифда бундай деганлар: "Муфлис-ким биласизларми?" Сахобалар: "Бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир"-дейишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)" Умматидан қиёмат куни намоз, рўза, закотлари билан келадиган бўлади. Улар дунё хаётида бировни сўккан, ноҳақ айблаган, молини еган ва қонини тўкган бўлади. Ундай кишиларнинг яхши аммалари хақдорларга олиб берилади. Яхши аммалари тугаб қолса, хақдорнинг гунохлари олиниб буларга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади.Ана ўшалар муфлислардир. "-дедилар.(Имом Бухорий ривоят). Аллоҳ таоло яна бундай огохлантиради. " Аллоҳ савдони халол, рибони харом яъни (бировни хақини ) нохақ йўллар билан еманг. Ўзгани молини фақат рози бўлиб савдо қилиш билан олишингиз ва ейишингиз мумкин. "-деганлар. Юқорида келтирилган оят ва хадислар солихлар хаётидаги ибратлар харом йўл билан мол дунё топган одам икки дунё ҳам шарманда бўлиши, дунёда уқубат, турли балоларга йўлиқиши, охиратда эса жаханнам ичра таом ўрнига олов ейиши хақ эканига ишорадир. Биз ўзимиз хаётда нопок йўл билан топилган, бировнинг ҳаққини алдов йўли билан олиб, уни оиламизга келтириб фарзандларимизга едирсак келажакда улардан нимани кутишимиз мумкин? Анас ибн Малик (розияллоҳу анҳу ) айтади: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га" Эй Аллоҳнинг расули, дуо қилинг, мен дуоси қабул бўладиганлардан бўлай"-дедилар. У зот "Эй Анас, таоминг пок бўлсин дуойинг қабул бўлади.Чунки бир одам бир луқма харомни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси қабул бўлмайди."-дедилар.(Имом Дайламий ривояти). Аллоҳ субҳаналлоҳу ва таоло бизни ва фарзандларимизни хам инсофли, диёнатли, бировни хаққидан хазар қилиш, ҳалол ва харомни ажратадиган, нопок йўлга юрмаслик ва ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри йўлни танлаб оладиган солих ва солиха бандаларидан қилиб, икки дунё бахт саодатига муяссар этсин, омин.
Кармана тумани" Дўстлик" МФЙ отиннойиси Нафасова. Г
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш