ТАҚВОДОРЛИК ИНСОННИ ИККИ ДУНЁДА ҲАМ САОДАТГА ЕТИШТИРАДИ.

16-03-2022, 15:27 admin Мақолалар 658

ТАҚВОДОРЛИК ИНСОННИ ИККИ ДУНЁДА ҲАМ САОДАТГА ЕТИШТИРАДИ.

Қуръони каримда бундай огохлантирилади: "Мол(ва бойлик) ларингизни ўрталарингизда ботил(йўллар) билан емангиз!" (Бақара сураси, 188-оят) Ҳозирги вақтда жамиятимизда ўзгалар молини ноҳақ йўллар ўзлаштириб олиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Алдов ва фирибгарлик оммавий тус олмоқда. Инсонлар ўзлари ва фарзандларининг қорнига кираётган луқмани ҳалол ёки шубҳали эканини ўйламай қўйишди. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди", деб огохлантирганлар(Ибн Ҳиббон ривояти) Ҳаром луқмани ибодатга ҳам зарари бор. Киши нопок нарса истеъмол қилса хушу йўқолади, қалб қаттиқлашади. Айрим кишилар эса ҳаром йўллар билан дунё орттириб ўша молларидан садақа, эҳсонлар қилишади. Шуни яхши англаб олишлари керакки, нопок молдан қилинган эҳсон мақбул эмас. Пайғамбаримиз шундай деб марҳамат қилганлар:" Қайси бир банда ҳаромдан мол топиб уни садақа қилса, қабул қилинмайди., инфоқ-эҳсон қилса, баракаси бўлмайди, ўзидан кейин қолдирса, дўзах учун ҳозирлаган озуқаси бўлади. Аниқки Аллоҳ ёмонликни ёмонлик билан ўчирмайди, билакс, ёмонликни яхшилик билан ўчиради. Шубҳасиз, нопок нопокни ўчирмайди"(Имом Аҳмад ривояти) Суфён Саврий бундай деган: "Ҳаромдан топилган нарсани нафақа қилиш нажосат теккан кийимни сийдик билан ювишга ўхшайди. Ваҳоланки, нопок кийимни фақат покиза сув поклайди. Гуноҳга фақат ҳалол, солиҳ амал каффорот бўлади."Зеро тақво ва парҳез Аллоҳ таолонинг ризолигини топишда асосий омилдир. Агарки биз ота-оналар тақводор ва парҳезкор бўлсак фарзандларимиз ҳам тақводор бўлади. "Қуш уясида кўрганини қилади"деган нақл бор гапдир.

Кармана тумани "Азамат"МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш