ОЛИЙ МАҚСАД-ЕТУК ИНСОН БЎЛИШ

10-11-2022, 16:38 admin Мақолалар 205

ОЛИЙ МАҚСАД-ЕТУК ИНСОН БЎЛИШ

Хар бир ёш йигит қиз келажаги хақида ўйлаш хамда хаётдан кўзлаган мақсадини аниқ белгилаб олиш керак, аниқ ва равшан мақсадга эга бўлиш химматни оширади хамда ўз эгасини олий мақомларга эришишга чорлайди.
Яхши яшашга интилган одобли мусулмон дўстга хам, душманга хам ўзини хор тутмасдан, уларнинг хайбатидан чўчимасдан, кибрдан йироқ ўлароқ эхтиром ва тавозе ила муомала қилади.Мўтадил бўлишга харакат қилиб, бир тарафга оғиб кетмайди.
Одобли киши жамиятчилик ичида бўлганида, атрофга алангламайди, ўтирганида, бўлар бўлмасга хадеб типирчиламайди.
У сокин, вазминлик билан ўтиради. Тартибли ва аниқ гапиради.Сўзловчининг гапига диққат билан қулоқ солади.
Кийиниш борасида ясанишга ўч бўлмайди.Ўта хароб, хунук даражада кийинмайди.
Мусулмон киши молини обрўсидан устун қўймайди. Киши билан тортишиб қолганда, виқор билан туради.Жахилни четга суради, шошилмайди.
Сухбат асносида қўл силташни кўпайтирмайди, орқасидагиларга қарайвермайди.Аччиғидан тушганидан кейин охиста гапиради. Хурсандчиликларида, мансаби ёки бойлиги бўлганидагина, дўст тутинадиганлардан эхтиёт бўлади.Бундай кишилар душманларнинг душмани бўлади. Бирор мажлисга кирганда, олдин салом беради ва ўтирганларнинг орасини ёриб ўтмайди. Қаерда бўш жой бўлса, ўша ерга ўтиради.Ўтираётиб, ўзига яқиндагилар билан алохида сўрашади Ноўрин хазил ва мазахдан эхтиёт бўлади.Ақилли одамни мазах қилса, унинг нафратига учрайди, эсипастни мазах қилса, уни ўзи билан тенг кўрган бўлади.Мазах кишидан хайбатни кетказади ва юзни шувут қилади.Шунингдек, мазах қилиш адоватга, хасадга ва дўстлик халоватининг кетишига сабаб бўлади.
Кармана тумани Сардоба мфй отинойиси Хусенова Н.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш