Оллоҳнинг севган бандаси.

7-11-2022, 14:34 admin Мақолалар 240

Оллоҳнинг севган бандаси.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бандалари ичидаги баъзиларни динга фақих бўлишига тарғиб қилган Аллоҳ таоллога битмас- туганмас ҳамду санолар бўлсин.
"Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақих қилиб қўяди" деган Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллалоҳу алайҳи васалламга дурудлар бўлсин.
"Фиқх сўзи луғатда дақиқ фаҳимни,яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.
Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан, фаръий ҳукумларни чиқаришга "Фиқх" деб аталади.
Ушбу таърифдаги "шаръий далил" истилоҳидан асосан Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушунамиз.
"Фаръий ҳукумлар"эса луғатда аслийнинг тескариси , яъни шохабча, кичик ахамиятли деган маънони англатади.
Шариатда эса ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукумлар Фаръий ҳукумлардир.
Фиқхнинг маъноси Қуръонда келганида ва унинг ахамият қанчалар юксаклигига.
Тавба сурасининг қуйдаги ояти далолат қилади (122- оят).
"Мўминлар ёппасига ( жангга) қўзғалишлари лозим эмас.
Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Динни англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларни огохлантирар эдилар. Шоядки,улар хозир бўлсалар".
Бу ояти каримани уламоларимиз,икки хил тафсир қилишган .Биринчи тоифа:
"Мўминларнинг хаммалари ( жангга) кўзғалишлари лозим эмас.Ҳар бир нафар тоифа бўлсайди, шунда жангга қўзғалмай қолар эдилар .Улар динни ўрганиб чуқур англаб, жиҳодга кетганлар қайтиб келган вақтларида қавмларни огохлантирар.
Шоядки, улар (яъни жиҳодга кетганлар) хазир - эҳтиёт бўлсалар" деган маънони илгари сурдилар.
Иккинчи гурух уламоларимиз эса:
" Мўминаларнинг хаммалари жангга кўзғалишлари лозим эмас.
Ҳар бир жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди.Улар ( жангга қўзғалардилар ва жиҳод давомида. Набий Соллалоҳу алайҳи васаллам билан бўлган мулоқотларда) динни чуқур англаб ( ўрганар эдилар жихатидан) қайтиб келган вақтларида қавмларни огохлантирар эдилар.Шоядки, улар (яъни жиходга чиқмай қолганлар хам) хазир бўлсалар ", деган маънони таъкидлайдилар.
Кўпчилик тафсирчиларда биринчи фикр олдинган бўлса-да, иккинчи фикр хам кучли ҳисобланади.
Шунингдек Пайғамбаримиз Соллалоҳу алайҳи васаллам хам фиқхни алохида мадҳ,қолганлар.
Мисол учун, куйдаги ҳадисни олишимиз мумкин.
Муовия розияллоҳу анхудан ривоят қилинади.
" Набий Соллалоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ кимга яҳшиликни ирода қилса уни динда фақих қилиб қўяди" дедилар.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Оллоҳим қиёматгача келадиган зурриётларимизни динда фақиҳлардан қилсин.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш