ПОКЛИК ИМОНДАНДИР.
Ислом дини поклик, тозалик динидир, поклик имондандир, деб таълим беради. Шунинг учун фарзандларимизни болаликдан тозалик ва покликка ўргатишимиз керак Аллоҳ таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча ўринларда зикр этган Жумладан : Унда покланишни хуш. кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар :Товба,(108 оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : Пок бўлинглар, зеро, Ислом покликдир
Бошқа бир ҳадисда: Поклик кишини имонга чақиради. Имон эса, ўз эгалари билан жаннатда биргадир Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: Киши зоҳирий нопокликлардан сақланиш билан бирга ботинини ҳам пок тутиши лозим, Чунки ботиний иллатлар кишини нафақат бу дунёда ҳалокатга бошлайди, балки охиратда ҳам аламли азобга дучор бўлишга олиб боради Покликни истовчи қалб гўё бир ошиён фаришталар қўнадиган макон гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби касалликлар билан иллатланган қалбда фаришталар қандай қўним топсинлар Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: Либосларингизни покланг: Муддасир (4 оят)
Болаларимизга кичкиналигидаёқ кийимларини пок, тоза тутишни ўргатайлик, чунки либос инсон зийнати ҳисобланади.
Кармана тумани "Талқоқ" МФЙ отинойиси Мамадиёрова Дилором.