Она тилим--жону дилим.
Тилни боғла дил билан,
Дилни боғла тил билан.
(Хилқ мақоли)
Ҳар бир халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки бирламчи бойлиги бор. Бу--унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни-халқ, миллатни-миллат қилади.
1989-йил, 21-октябр "Давлат тили ҳақида" ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. Ўзбекистон республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётир. Синовли дамларда ҳам халқимиз мустақиллик берган неъматларга, эрку озодлик, ўз тилининг мустақил ривожига шукроналар келтириб яшамоқда.
Улуғ мутафаккир шоиримиз ҳазрат Алишер Навоийнинг ўзбек халқи маънавий дунёси, тилининг шаклланиб ривож топишида хизматлари беқиёс бўлган. Унинг мўътабар номи, ижодий меросини доимо фахрланиб тилга оламиз. Навоийнинг асарлари орқали она тилимизнинг беқиёс бойлиги, унинг буюклигини англадик, унга бўлган меҳр-муҳаббатимиз ошди. Тил Аллоҳнинг инсонга берган буюк неъмати, ўзаро алоқа воситаси.
Мустақиллик арафасида оилавий ва бозор тили даражасига тушиб қолган ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги таклиф ва курашлар самарасиз кетмади. Давлат ҳужжатлари, нашрлар, фармонлар, дарсликлар она тилимизда ёзила бошлади. Исмлар тўғри ёзилиб, ўз эгасини ранжитган даврлар ортда қолди. Бу кўп минг йиллик тарихга эга халқимизнинг руҳини кўтарди.
Шарқ алломалари ахлоқий-тарбиявий асарларининг асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоялар ташкил қилади.
Ҳар бир мўъмин-мусулмон охиратда тили туфайли азобланишдан қўрқиши керак. Чунки тилимиздан чиққан ҳар бир сўз, ҳар бир гапни фаришталар ёзиб туришади. Каломда зикр этилади: "Зотан ўнг ва чапда ўтирган 2 қабул қилувчи қабул қилиб, ёзиб турурлар. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи фаришта у сўзни ёзиб олур" (Қоф, 17--18--оятлар)
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга жўнатаётганларида Муоз: "Эй Аллоҳнинг пайғамбари, менга васият қилинг", деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом тилларига ишора қилдилар.(яъни, тилингни сақлагин, дегандек). Демак, инсонни жаннатга етакловчи ҳам, дўзахга олиб борувчи ҳам тилдир. Аллоҳ зикрини ва шукрини кўпайтирсак, иншааллоҳ, жаннат неъматларига мушарраф бўламиз. Хожа Али Рометаний айтганлар:
Ул Аллоҳким, тану жонни яратди,
Ҳар азони бир хизматга қаратди.
Тилда иллат кўрди-ю этди тутқин,
Оғиз-зиндон, тилни анда қаматди.
Азизлар, тилимиз софлигини асрайлик, қадим меросларни жонлантирайлик. Ота-оналар, фарзандларимизга ҳикмат дурдоналари бўлган" Тўтинома", "Қутадғу билиг"," Гулистон", "Бўстон"," Маҳбуб ул-қулуб", "Қобуснома" каби китобларни олиб берайлик, биргалашиб ўқийлик. Бу асарлар ўқувчини асрлар давомига камолга етказиб келган. Ўқувчини андишали, одобли, сўзамол, ҳалолу ҳаромни фарқлаб улғайишида катта хизмат қилган.
Китобга ошно фарзандлардан ёмонлик ҳеч қачон содир бўлмайди.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.