Маҳалли қиём ҳақида
Рабиул аввал ойида жанобимиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларига бағишланган мавлидхонлик маросимларини ўтказилиш жараёнида маҳаллий қиёмнинг бажарилиши тўғрисида қарама- қарши фикрларга дуч келамиз. Маҳалли қиём- мавлид маросимида Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари зикр қилинган пайти мажлис иштирокчиларининг барчалари жойларидан туриб,бир сафда тизилишиб Набий алайҳиссаломга бағишлаб саловат ва наът айтишларидир. Мусулмон олами ўлкаларида шу жумладан бизнинг диёримизда ҳам мавлидхонликнинг “ Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар”- дейилган ўрнида маҳаллий қиём амалга оширилади.Аммо баъзи мусулмон ўлкаларида жумладан бизнинг айрим ҳудудларимизда ҳам маҳалли қиём амалга оширилмайди.
Маҳалли қиёмга ихтилоф қилувчилар бу амални ножоиз амал дейишади ва бунга қуйидагича фикрларини асос қиладилар.Бидъат амал деб қарашлик, Набий алайҳиссалом ҳаётлик чоғларида саҳобаларни ўз ҳузурларига ҳурмат юзасидан туришларидан қайтаришлари ва шунга ўхшаш бир қанча важларни кўрсатадилар. Маҳаллий қиёмни шариъй ҳукмга боғлаб: “ Бу амал ҳақида бирор бир оят ёки ҳадисда маҳалли қиёмни ҳукми келмаган,қандай қилиб маҳалли қиём яхши амал бўлсин”-дейдилар.
Маҳаллий қиёмни ёқловчилар:”Бу амални динга боғлаш, диндаги бидъат дейиш нотўғри,бу динга қўшимча қилинган амал ҳам эмас,бу Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга қилинган эҳтиром,улуғлаш,чуқур ҳурмат изҳорини намоён этган одат ,савоб ва яхши амалдир”-дейдилар.Мисол учун сиз ота-онангиз ёки устозингиз кириб кириб келсалар уларни яхши кўрганингиз сабабли ўрнингиздан туриб кутиб оласиз. Бунга ҳеч қаерда буйруқ ёки далил йўқ.Аммо ота-она ва бошқа севимли инсонларингизни ҳурмат қилиш юзасидан бажариладиган савобли амалдир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисга қўра: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо қачон оталари ҳузурига келсалар, ўрниларидан туриб кутиб олганлар.Яна бир саҳиҳ ҳадисда: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ансорларга Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг истиқболига туришни буюриб “Саййидларингиз учун туринглар”деганлар.Имом Нававий: “ Улуғ, фозил, фазилатли кишилар ҳузурида турмоқлик мустаҳаб амалдир”- деганлар. Маҳаллий қиёмни Аллоҳнинг шиори ва диннинг нишонси беб боҳолаш лозим.Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа,бу қалбларнинг тақвосидандир.”Ҳаж сураси,32-оят. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ шиорларидан энг буюгидир.Ўз даврининг шайхулисломи Тақиюддин Субкий (ҳижрий 683-756 йй) роҳматулоҳи алайҳ Дамашқдаги Жомеъи Уммавийда ўтказилган бир хатмда нашидахонлар Абу Закариё Сарсарий Ҳанбалийнинг Набий соллалоҳу алайҳи васалламга бағишлаган қасидасини куйлаганларида:
“Кам эрур Мустафо мадҳин ёзсалар Ақчага тиллодан ҳусни хат билан, Кам эрур ҳам тинглаганда ашрофлар, Саф бўлиб, тизда турса ҳурмат билан”
ўрниларидан туриб бир муддат шу ҳолда қолганлар.Бу мажлисда қозилар,уламолар, юрт катталари иштирок этаётган эди. Улар ҳам Субкийга эргашиб, ўрниларидан турганлар. Шунда мажлисга ажойиб бир файз,юксак руҳият барқ уради.Ана шу ҳолат мусулмонлар ўртасида маҳалли қиёми амали вужудга келишига, мавлидхонлик илмий мажлисларида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни жойларидан туриб чуқур эҳтиром билан эъзозлашларига туртки бўлган. Хулоса шуки маҳаллий қиёмни ўтмиш уламолари мустаҳсан амал (мустаҳабдан қуйироқ амал)ҳисобласаларда ҳозирга келиб уларнинг фикридан фарқли ўлароқ уламолар мавлидхонликдаги вазият ва руҳий ҳолатдан келиб чиқиб чиройли,яхши,мустаҳсан иш, умумий таъзим, эҳтиром ва мавлидхонликка хос амал деб қараш лозимлигини, фитна чиқармасликни, тарғиботдан нари ўтмасликни тушунтирадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари мавлидда айтилган ўринда жамоа ўрнидан турсин деган фикрни ҳеч бир уламо айтмаганлигини ҳисобга олиб маҳалли қиёмни бажармаганларни,бажаришни истамаганларни, бу ҳақида билмаганларни ёки узрли кишиларни айблашга шу ўринда айтиш керакки маҳалли қиёмда қайси наътни ёки бошқа бир шеърни ўқишда тортишишга фитна чиқаришга, мажлис руҳияти билан муроса қилмасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.Ихтилоф қилиб фитна чиқариш шаръан ҳаром эканлигини,мўминлик ҳулқидан келиб чиқиб одоб билан муроса қилмоқлик вожиб амаллигини унутмаслик мўминликнинг гўзал кўринишидир.
Навбаҳор тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.