​Намозни стулда ўтириб ўқиш жоизми?

2-02-2022, 15:26 admin Ислом олами 790

​Намозни стулда ўтириб ўқиш жоизми?

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Устоз, яқинда коксартроз касаллиги сабаб докторлар диагнози билан зудлик билан чаноқ-сон бўғимимга протез қўйилди. “90°дан ортиқ букиш мумкин эмас, саждага энгашиш мумкин эмас”, дейишди. Намозларимни стулда ўтириб ўқишим жоизми? Реабилитация давомида таяммум қилсам бўладими?

Одинахон Муҳаммад Содиқ:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аллоҳ шифо берсин!
Валлоҳу аълам.

ҲОМИЛАДОР АЁЛНИНГ НАМОЗИ
Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл ўтириб-туришга қийналса, ният, рукуъларда тик туриб саждани стулга ўтирган ҳолда қилса бўладими? Бундай ўқилган намоз қабул бўладими ёки бу нотўғрими?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сажда қилишга қодир бўлатуриб қилинмаса, фарзи адо бўлмайди. Мабодо ҳақиқатан бола ёки онага хавф туғилса, сиз айтгандек қилиш мумкин. Ҳолатдан тўлиқ хабардор бўлмаганимиз учун хавф туғилишига ҳукм қилиш ҳам, жавобгарлиги ҳам ўзингизга. Валлоҳу аълам!

Машинада ўқилган намоз
Ассалому алайкум! Устозлар, агар намозни машинада ўқишга тўғри келса, етиб олгандан сўнг уни қайтадан тўлиқ адо этиш керакми?

ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Агар намозни машинада ўқишга тўғри келса, машинадан тушиб ўқиш шарт. Чунки машинада юриб кетаётиб ва ўтириб ўқилган намознинг икки фарзи топилмайди. Яъни қибла ва қиём фарзлари. Валлоҳу аълам!
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Беморнинг намози
Ассалому алайкум! Саволим шуки, намозни соғлиги кўтармайдиган инсон (масалан, юраги тез уриб кетса, увишса, санчиса) ўтириб ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Тик туришга имконияти бўлмаса ёки касаллиги хуруж қиладиган даражада бўлса, ўтириб ўқийверади.

ЎТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗ
Ассалому алайкум! Имконияти чекланган инсонман. Намозни тиззалаб ўтириб ўқийман. Бир инсондан эшитдим, намозни ўтириб ўқилганда иккала қўл кўкрак қафаси устига қўйилмай, икки тизза устига қўйиб ўқилар эмиш. Шу тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Содиқ:
Ва алайкум ассалом! Маълумки, намоз ўтириб ўқилганида бир хил ҳолатда бўлинади. Намознинг эса қиёми, рукуъ, сажда ва қаъдаси бор. Шу амалларни бир-биридан фарқлаш керак. Имо-ишора билан ўқийдиганлар саждани рукуъдан кўра пастроқ қилиши керак, дейилган. Шу каби, сиз ҳам қиёмни бошқа амаллардан фарқлаш учун икки қўлингизни кўксингизга қўясиз. У инсоннинг айтган гапи тўғри эмас. Аллоҳ сизни саломат қилсин.
Валлоҳу аълам.

Мусофир киши машинада кeтаётганида намоз вақти кирса, автомобилда намоз ўқиса бўладими?

Одинахон Муҳаммад Содиқ: Ва алайкум ассалом! Фарз намоз бўлса, тўхтаб, машинадан тушиб, қиём ва бошқа рукнларини ўрнида бажариб адо этилади. Қиём, рукуъ каби намоз рукнлари фарздир. Уловда ўтириб ўқиганда бу рукнлар бажарилмай қолади. Нафлни эса машинада ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш