Қиз бола-булғуси она ва келин.
Аввало ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ таолога хамд, икки олам сарвари пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан кўп дуруди саломлар бўлсин. Аввало бизга ўғил-қиз фарзандларни энг олий неъмат қилиб берган Аллоҳимга шукроналар айтайлик.
Нима учун оилада қиз фарзанд дунёга келса норози бўлиб эркаклар аёлидан ранжишади. Ахир қиз фарзандни хам Аллоҳ таоло бизга яъни суйган бандаларига инъом этдику, қиз, ўғил фарзандга зор бўлиб юрганлар қанча. Менга қиз фарзанд туғиб бердинг деб баъзи хонадонларда эр ва хотин ажрашиб кетиш холатлари бўлиб туради.
Буюк ватандошимиз Абу Мансур Матуридий "Таъвилоту ахлис сунна" тафсирида Шуаро сурасининг 49-50 оятларини шархлаб бундай ёзади: "Фарзандлар хох қиз бўлсин хох ўғил Аллоҳ таолони хадяларидир биз у хадяларини шукур ва миннатдорлик билан қабул қилишимиз лозим.
Қиз бола тарбияси жуда нозик, уларга илм, касб-хунар ўргатайлик, хулқини чиройли қилиб тарбиялайлик. Унинг онгига оила муқаддас эканлигини ёшлигидан сингдириб борайлик. Қизларимизга хар хил ширинликлар (пазандаликни) ҳар хил таомларни мазали тайёрлашни, тикувчиликни ва кўпдан кўп хунарларни ўргатамиз, ўқимишли қилиб берамиз ва менинг қизим турмуш қуришга тайёр деймиз биз оналар.Лекин кизимизни турмушга бергач кўп ўтмасдан келишмовчиликлар бошланяпти. Эрга, қайнона, қайнотага ва эрни барча яқинларига муомиласи чиройли бўлишини, катталарга хурматда кичикларга иззатда бўлишликни ўргатмадик азизларим. Бетга чопар, гапдан қолмаслик катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳатто шу сабаб оилалар ажрашиб хам кетиши мумкин. Аллоҳ ўзи
асрасин Яна энг асосийси қиз болани ёшлигиданоқ соғлигига жиддий эътибор бериш лозим. Чунки у бўлгуси онадир.
Қиз болага оиладаги муҳит ҳам катта таъсир қилади. Яхши томонга хам ëмон томонга хам ота-онанинг ўзаро муносабати ва иноқлиги унинг ахлоқини белгилаб беради, яъни яхши томонга. Агар оилада она устун бўлса, оилада отани ҳурмати, ўрни бўлмаса, буни кўриб ўсган қиз ҳам турмушга чиққач, у хам онасига ўхшаб ёмон хулқи бўлади яъни, эрини менсимай қўяди, оилани ўзи бошқаришга харакат қилади. Бундай холатга ҳар қандай эркак
хам кўнавермайди. Шундай экан азизларим қизларга чиройли, одобли-ахлоқли тарбия бериб илмли, билмли, ўқимишли қилиб тарбия қилайлик.Қиз бола бошқа уйга келин бўлиб борганда сабр каноатни ўргатайлик оилада нима бўлса чиройли қилиб пишириб қайнона қайнотаси олдиларига қойиб йўқдан бор қилишни ўргатишимиз керак, оиладаги сирни остонадан ташкарига хатто ота-онасига, опа сингилларига хам мухокама қилиб айтиб ўтириши асло яхши эмас. Хамма келишмовчилик мана шундай гап сўзлар кўпайиб оилада мехр оқибат кўтарилади. ëш келинларимиз уяли телефондан камроқ фойдаланишлигини қайта-қайта тушунтиришимиз керак биз оналар.
Кармана тумани "Деҳқон" МФЙ отинойиси: Якубова Сора.