ТИЛ МИЛЛАТ КЎЗГУСИ.
Тил-инсон маънавий қиёфаси ва ички гўзаллигини номоён этадиган беназир кўзгудир.Ўз тилига меҳр мухаббатли инсон халқини Ватанини, миллий қадриятларини маданий меросини эъзозлайди.Бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз"Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз "деб бежиз ёзмаганлар.
Ўзбек тили дунёдаги қадимий ,гўзал ва бой тиллардан ҳисобланади.Тилимизнинг беқиёс, имкониятларини қадимги тош битикларда халқимиз замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва хикматли сўзлари бетакрор иборалари достонларида шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Махмуд Қашғорийнинг "Девони луғату турк" китоби, Ахмад Яссавийнинг хикматлари, Алишер Навоийнинг
"Хамса"си,
Захириддин Мухаммад Бобурнинг "Бобурномаси",Чўлпон,
Абдулла Орипов ,Мухаммад Юсуфнинг ўтли шеърияти она тилимизда ёзилган бебаҳо дурдоналардир.
Тилимиздаги хаё, ибо, андиша, орият,мехр-оқибат сўзларини бошқа тилга таржима қилиб бўлмайди.Уларни фақат ўзбек тилида ифода этиш мумкин.Чунки бу тушунчалар халқимизга хос ва уларни ифодалашга фақат шу тил қодирдир.
Ўз она тилимизга бўлган мухаббатни халқимизнинг,одамларнинг самимий сухбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканимиздан фахрланамиз.
Тил-маданият кўзгуси ва рухимизнинг қаноти.Биз она тилимиз орқали халқлар ,миллат ва элатлар орасида хамиша азизу мукаррам эканимизни асло унутмаслигимиз керак.Узбекона лутф, муомила, миллтй қадриятлар,одоб ахлоқ эса маданиятимиз хазинасининг калитидир.Тонгдек оромбахш, қуёшдек нурли, она оғушидек иссиқ ,бахордек тароватли, ёздек хароратли, куздек саховатли, қиш қорларидек беғубор туйғуларимизнинг таржимони бўлган, миллатимиз рухини ифода этувчи она тилимиз бизни юксак маънавиятга, маърифатга эришувимизда бебаҳо неъматдир.Шу боис хам хар биримиз она тилимизни асраб авайлашимиз эъзозлашимиз лозим. Зотан ,тилимизга эътиборли бўлсак миллатимиз қалби-она тилимиз хеч қачон завол топмайди.
Донишманд ота боболаримиз азалдан нутқ маданиятига катта эътибор беришган.Улар қолдирган асарларни ўқир эканмиз хар бир сўз ўз урнида қўлланганига гувох бўламиз.Сўз хиссини туйиб яшаш уни эъзозлаш она-тилимизни асраб авайлаш хар биримизнинг зиммамизга катта маъсулият юклайди Маданятнинг ва миллий адабиётнинг мавжудлик шарти бўлган она тилимиз тақдири учун куйиниш, унинг равнақи учун барча имкониятларни сафарбар этиш хар биримизнинг бурчимиздир.
Хатирчи туман Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миртазаева Робия