Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Абдулла Орипов
Давлатимиз рамзлари ҳар бир малакатнинг суверенитети ва мустақиллиги ифодаловчи муқаддас тимсолдир.Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари –Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси жон қадар азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу сабаб, байроғимиз ёки гербимизга назар солсак, ёки мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, давлат ва миллат рамзларининг канституционал асоси яратилди. Канституциямизда “Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби, мадҳиясига эга”. Деган норма мустаҳкамлаб қўйилди. Қонун асосида ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий асосига эга.
Юртимиз мустақиллигининг рамзийбелгилари қаторида мадҳия ҳам мамлакатимиз тараққиётига, жамият ривожига муносиб хизмат қилиб келмоқда. Ўзбекистон халқ шоири А.Орипов сўзи, Ўзбекистон халқ бастакори М.Бурхонов мусиқаси билан янграб, қалбларни ғурур ва ифтихорга тўлдирадиган Мадҳия яратилиб, Қонун билан тасдиқланганига бугун 28 йил бўлибди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир, дея белгилаб қўйилган. Қонуннинг 3-моддасида мадҳиянинг жаранглаш ўринлари кўрсатиб ўтилган. Жумладан:
1) Ўзбекистон Республикаси Президент лавозимига киришиш чоғида қасамёд қилгандан сўнг;
2) Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва сенати ялпи мажлисларининг очилиши ва ёпилиши чоғида;
3) Республикада нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиш чоғида;
4) Телевидения ва радио эшиттириш кампаниялари томонидан ҳар куни –курсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тўгагандан сўнг, курсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганда эса соат 6 да ва соат 24 да янги йил кечасида-соат 24 да;
5) Республика ҳаётида муҳим тарихий воқеаларнинг нишонлаш юзасидан, давлат, сиёсий арбоблар, халқ қаҳрамонлари кабилар шарафига ўрнатилган ҳайкаллар ва бошқа иншоотларнинг очилиш чоғида;
Шунингдек 11 та бандда мадҳия куйланиши белгилаб қўйилган. Жумладан спорт майдонларида – Ўзбекистон Республикаси чемпионатларида чемпионларни, миллий терма командалар иштирокида, халқаро спорт мусобақаларининг ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида, сайловлар ўтказиш кунлари овоз бериш ўтказиладиган биноларда мадҳия янграйди.
Мазкур Қонун бандлари асосида Халқ қалб изҳори бўлиб янграб келаётган Мадҳия жамият ривожига муносиб хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, жаҳоннинг энг нуфузли сиёсий ташкилоти бўлиши БМТ биносининг олдида байроғимизнинг ҳилпирашини кўриб ёки халқаро спорт мусобақалари, олимпиадаларда ватандошларимизнинг ютуқлари шарафига байроғимиз кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда ғурур-ифтихордан қалбимиз яйрайди.
Ҳар бир сўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган мадхиямиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.
Хулоса ўрнида айтганда, давлат рамзларидан фойдаланишда ўзига хос меъёрлар яратилган. Бу эса юртдошларимизнинг давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, улар қалбида ватанпарварлик туйғулари камол топтиришга ҳурлик қадрига етишга ўргатиш йўлида хизмат қилади.

Навоий вилояти Хатирчи тумани “Зарафшон”МФЙ отинойиси
Исломова Марзия
Исломова Марзия