Буюк саҳобалар ҳаёти.

5-04-2022, 13:42 admin Мақолалар 596

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳаёти ва фаолияти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи устида эдилар.Бас, у қимирлаб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Эй, Ҳиро, сокин бўл, устинггда Набий , сиддиқ ва шаҳиддан бошқа ҳеч ким йўқ" , дедилар. Ўшанда унинг устида Набий соллалоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр,Умар, Усмон, Али, Толҳа, Зубайр ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳум бор эдилар".
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Юқоридаги номлари келтирилган буюк саҳобалардан бири , тириклигидаёқ жаннат башорати берилган ( ашараи мубашшара, жаннат башорати берилган ўн киши) пешқадам саҳоба Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу, тўлиқ насаблари Зубайр ибн Аввом (тав.598- вафоти 656 йиллар) ибн Ҳувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусой ибн Килоб. У кишининг насаблари Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам билан Қусойда бирлашади.
Зубайр ибн Аввомнинг оналари София бинти Абдулмуттолиб бўлиб, у киши Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг аммалари бўлган .Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Қурайш қабиласининг Асад уруғидан бўлиб, кунялари Абу Абдуллоҳ эди. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ёшлигиданоқ от миниб, чавандозликни ўрганган, кураш тушиб чиниққан паҳлавон, кишилар орасида яхши сифатлари билан шуҳрат қозонган инсон эдилар.
Ибн Саъд роҳматуллоҳи алайҳи " Табақотул Кубро" китобида зикр қилишича, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг онаси София бинти Абдулмуттолиб кичиклигида отасидан етим қолган Зубайрни қаттиқ калтаклар, одамлар " Ахир уни жигарини эзиб юбординг, ўлдириб қўясанку" десалар " Мен буни пишсин, катта бўлганда лашкарларни ортидан эргаштирсин деб ураман" деб жавоб берган эканлар.Бир куни Маккада кичик Зубайр ибн Аввом бир катта одам билан муштлашиб, бир уриб қўлини синдириб, ер тишлатиб қўядилар. Буни кўрган одамлар ҳалигини кўтариб София бинти Абдулмуттолибнинг ёнидан ўтиб қолишади ва бўлган воқеани айтиб беришади. Шунда у киши " Бунинг нимасига ажабланасан, ахир ўғил тоғага тортадида" деган эканлар. У кишининг тоғаси кимсан " шери худо" деб улуғланган, шаҳидлар саййиди амир Ҳамза розияллоҳу анҳу эдилар.
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу исломни биринчи қабул қилган етти кишидан бири эдилар.Ўн беш- ўн олти ёшларида бешинчи бўлиб исломга кирганлар.Дастлабки мусулмонларнинг Аллоҳ таоло дини йўлида тортган барча машаққатларига шерик эдилар.Абу Нуъаймнинг " Ҳулятул Авлиё" асарида Абдуласваддан келтирилган ривоятда айтилади:
" Зубайрнинг амакиси уни бўйрага ўраб осиб қўяр, тагидан тутунли олов ёқиб "Куфрга қайт" дер, у киши эса "Зинҳор куфр келтирмайман", дердилар.
Дорул Арқамда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам олиб борган яширинча дарсларда фаол қатнашар эдилар.Мушрикларнинг зулми ҳаддан ошган бир пайтда Ҳабашистонга ҳижрат қилган илк муҳожирлар ичида энг ёш ва энг шижоатли Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳам бор эдилар.
Имом Заҳабий " Ислом тарихи" китобида ривоят қиладилар:
" Нажоший юртида бир қавм мулк талашиб қолди . Нажоший унга қарши юриш қилди.Ораларида Нил дарёси бор эди.Шунда саҳобалар: "Ким бориб хабар олиб келади? " дейишганда Зубайр ибн Аввом мешкобни шишириб ,уни кўксига қўйиб Нилдан сузиб ўтиб ,подшоҳнинг ғолиблик хабарини келтирган , шижоатли инсон эдилар у киши.
Ҳабашистондаги саҳобалар Маккада аҳвол яхшилангани ҳақидаги ёлғон хабаларга ишониб , юртга қайтдилар. Келганларида қарасаларки , ҳеч нарса ўзгармаган. Шунда Зубайр ибн Аввом яна қайтиб кетадилар . Ҳабашистондан иккинчи марта Маккага қайтганларида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилаётган эдилар. Шундан бошлаб у зот Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидан жилмадилар Мадинага яширинча келаётган Пайғамбар алайҳиссалом ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни йўлда кутиб олиб, иккалаларига оппоқ кийим кийдириб, Мадинаи мунавварага бошлаб борган инсон Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу эдилар.
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ўз аҳллари билан иккинчи ҳижратдан қайтганларида аёллари Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо тўнғич фарзандларига ҳомиладор эдилар.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича:
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам бола туғилганида ( уларнинг аёллари опа-сингиллар эди.)
" Эй, Ойша! Асмо нифос кўрганга ўхшайди. Болага исм қўймай туринглар.Мен ўзим исм қўяман" , дедилар.
Бас, унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар ва қўллари билан хурмода танглайини кўтардилар " .
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳам йирик савдогар, моҳир жангчи, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашган, аъзойи бадани қилич зарбидан чандиқларга тўла эди. Ҳисобсиз молини хайр- эҳсон қилишни севган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан сўнг ҳар учала халифага содиқлик билан хизмат қилган, халифа Умарнинг давлат бошқаруви учун ажратган олти кишилик маслаҳат асҳобидан бири бўлган.Усмон розияллоҳу анҳу халифалиги даврида чиққан ихтилофлар натижасида, Ҳазрат Усмон ўлдирилгач, унинг ўчини олмоқ мақсадида ҳазрат Алига қарши чиққан қўшин ичида Толҳа ибн Убайдуллоҳ ва Зубайр ибн Аввом ҳам бор эди. Жамал жанги ( Туя жанги) деб аталган бу жангда Ҳазрат Али га қарши чиқиб , сўнг афсусланиб ортига қайтган Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу бир дарахтнинг тагида ухлаб ётган пайтида Амр ибн Журмуз исмли бир бадбахт томонидан ўлдирилади. Мукофот олиш умидида шахдам қадамлар билан кириб келган қотил Ҳазрат Алининг важоҳатини кўриб, янглишганини тушунади. Ҳазрат Али " Қўлингдаги Зубайрнинг қиличими? " деб сўрайдилар. Тасдиқлагач, қилични олиб ўпдилар , кўзларини дув- дув ёшлар тўкилиб: " Эй , сен, ибн Софийянинг қотили, дўзахнинг башоратини олавер", дедилар.
Тириклигида жаннат башорати берилган пешқадам саҳоба Ҳазрат Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу ҳаёти шу тариқа якун топди.
Аллоҳ таоло ўзи у кишидан рози бўлсин!!
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш