Тақво либосини кийдингизми?

12-10-2022, 16:45 admin Мақолалар 229

Тақво либосини кийдингизми?

Бандаларига мехрибон Рохман, Рохим бўлган Зотга хамду санолар бўлсин.Оламларга рахмат бўлиб келган Зот Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга саловатлар дурудларимиз бўлсин.
Нафси семириб, кўзини шира босиб ўзидан бошқаларни хотиржамлик билан ғийбат қилишни ўзига касб қилиб олган худбинлар кўпайиб кетгани сир эмас. Эгнига суннатга мос либос кийиб, ўзини тақводор кўрсатадиган айрим қўшюзли кимсалар борки, гапираётган ваъзига қулоқ солсангиз бошидан охиригача ғиж-ғиж ғийбат, фисқ-фасоддан иборат фитналар холос. Бир томондан мазҳаб имомларига тош отса, иккинчи томондан мазҳаб тобеъларининг устидан кулишади. Халқни ҳаққа чорлаб турган меҳроб соҳиблари имом домлаларимиз ҳақида айтган куракда турмас иғволарини, марҳум шайх ҳазратларидек катта олимларни ҳам таъна тошларига кўмиб ташлашларинику, гапирмаса ҳам бўлади. Энг ачинарлиси, улар бу қабиҳликларини ўзларича “қурбат” ҳисоблашади. Бу ишлари билан ўзларини динга хизмат қилувчи содиқ ходим, дин ҳимоячилари деб тасаввур қилишади. Илм аҳлларини кўзга илмаслик, менсимаслик, уларнинг обрўсини тўкиш ҳаракатлари аслида дин душманларининг ишидир. Ҳақ йўлдаги дин олимлари шаънига дахл қилиб обрўсини тўкиш ўта хатарли иш бўлиб, бу динга қарши “қўл кўтариш” билан баробардир. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматулоҳи алайҳ айтган экан: “Олимларнинг гўшти заҳарлидир. Ҳидлаган касал бўлади, еганлар эса ўлади!”. Охирги пайтларда масжидларимизда имомлик вазифасида турган аҳли илмларнинг шахсий камчиликларини пеш қилиб, уларга иқтидо қилмай алоҳида намоз ўқийдиган “тақводор”лар учраб қолмоқда. Масжидга киришиб жамоатга қўшилмасдан ёлғиз намоз ўқишади. Сабабини сўрасангиз, бу имомнинг тақвоси йўқ, эътиқоди чатоқ, ундоқ-бундоқ ва ҳоказо важлар. Аслида эса уларнинг қалбини кибр балоси чиритган. Имом домлаларимиз ортида туриб саждага бош қўйишга нафслари йўл бермайди. Улар тўғри қилишадими, жамоатдан ажраб намоз ўқишлари учун имомнинг камчиликлари асос бўладими?
Мазҳаббошимиз имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни кўпчилик билади. Ул зотнинг тақвоси, илми ва амали, Аллоҳдан қўрқинчи, суннатга мутобаати, саҳобалар йўлини маҳкам тутгани, бидъатдан хазар қилиб суннатга мувофақати тилларда достон бўлган. Шу зоти шариф ўзининг “ал-Фиқҳ ул-акбар” номли машҳур асарида шундай ёзади?
     Мўминлардан иборат ҳар бир яхши ва ёмон одам ортида намоз ўқиш жоиздир!
Бу матн аҳли сунна вал-жамоа эътиқодий масалаларидан муҳим бир масалани баён этмоқда, яъни ўзини суннат ва жамоат йўлидаман деб билган ҳар бир мусулмон яхшими ёмонми, хулқи қандай бўлишидан қатъий назар намоз аҳкомларидан хабардор ҳар қандай имомнинг ортида намоз ўқишни жоиз деб эътиқод қилиши керак.
 Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бу ибора билан аҳли суннат йўлини баён қилиш билан бирга ўша даврдаги хаворижларга раддия бериб кетмоқдалар. Хаворижларнинг энг расво эътиқодларидан бири шуки, улар мухолиф фикрловчиларни мусулмон ҳисоблашмайди, ортида намоз ўқишни ҳаром деб фатво беришади.
Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
Ҳар бир яхши ва ёмон ортида ва ҳар бир яхши ва ёмон одамга намоз ўқинглар. Ҳар бир яхши ва ёмон бошлиқ ёнида туриб душманга қарши жиҳод қилинглар. (Байҳақий).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, аҳли сунна йўлида юрган мусулмон фожир имом ортидан ҳам эргашиб намоз ўқийверади. У имом ўз гуноҳига ўзи жавоб беради, иқтидо қилганлар эмас. Ўзини тақводор тутиб жамоатга қўшилмаганлар билиб қўйсин, улар бир суннатни тарк этиб бидъат йўлига кириб қолишган. Чунки, асл суннийликда яхши ва ёмон одам орқасида ҳам намоз ўқиш жоиз, уни тан олмаганлар эса аҳли бидъат бўлади!  Олиму уламоларимиз ортидан ёмон гапларни тарқатиб, одамларга нотўғри маълумот бериб ўлган инсонга ўлимидан кейин ҳам ўша ёмонлиги тинимсиз бориб туради. Чунки расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “кимки бирор ёмон одатни пайдо қилиб кетган бўлса, унга ўша иш гуноҳи ва унга амал қилганларнинг гуноҳидан ҳам бир улуш бориб туради”, деб марҳамат қилганлар. Ҳақиқий бахтли инсон бу—ўзи билан бирга гуноҳларини ҳам дунёдан олиб кетган инсондир.

Учқудуқ туман бош отинойилари О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш