Кўрмайин севдик ё Росулуллоҳ.

10-10-2022, 17:58 admin Мақолалар 246

Кўрмайин севдик ё Росулуллоҳ.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Қурьони каримни бандаларига рахмат қилиб туширган Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.
Рохматалиллаҳи аъламийн бўлган, яъни оламларга рахмат бўлиб келган Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга
солаватлар, дурудларимиз бўлсин.
Росулуллоҳни асхоблари бирдек севдилар.
Ул Зотни кўрган инсон:"Бир инсонни кўрдим, юзларида қуёш жилва қилади", дея мақтанар эдилар.
Салафи солиҳларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бу даражада эҳтиромлари уларнинг табиатлари эди гўё. Зеро, улар Набий алайҳиссаломнинг қадри ва даражаларини билар, ўзларидан қай даржада афзал эканликларини ҳис этардилар.
Бу ҳақда Имом молик раҳматуллоҳи алайҳ бир қанча устозларидан кўрган ҳолатларга назар соламиз. Мусъаб ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Агар Моликнинг ҳузурида Набий алайҳиссалом зикр қилинсалар, унинг ранги ўзгариб, қадди букилиб қоларди. 
Бир куни у зотдан бу ҳолатлари ҳақида сўралди. Шунда у киши қуйидагича жавоб бердилар: “Сизлар ҳам менинг кўрганларимни кўрганингизда эди, мендаги ҳолатни малол кўрмасдингиз. Мен Муҳаммад ибн Алмункадирни шундай ҳолатда кўрардим. У қорилар саййиди эди. Биз ундан қачонки бирор ҳадис ҳақида сўрасак, у шу даражада йиғлардики, ҳатто унга раҳмимиз келиб кетарди.
Жаъфар ибн Муҳаммадни ҳам шу ҳолатда кўрардим. У ҳазилкаш, сертабассум киши эди. Лекин унинг олдида Набий алайҳиссалом зикр қилинсалар, ранги оқариб кетарди. Уни бирор марта таҳоратсиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида гапирганини кўрмаганман.
Яна Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига қатнардим. Қачонки унинг ҳузурида Набий алайҳиссалом зикр қилинсалар, йиғлайвериб кўз ёшлари қуриб қоларди. Зуҳрийни ҳам кўрганман. У аслида инсонлар билан чиқишимли, уларга яқин одам эди. Лекин унинг олдида Набий алайҳиссалом зикр қилинсалар, сиз уни танимайдиган ва у сизни танимайдиган ҳолатга тушиб қоларди. Сафвон ибн Сулаймнинг олдига ҳам қатнардим. У мужтаҳид тобеъинлардан эди. Агар унинг ҳузурида Набий алайҳиссалом зикр қилинсалар, йиғларди. У йиғидан тўхтай олмас, ҳатто атрофидаги кишилар тарқалиб кетишарди!
Насиб бўлмади воҳ, дунёда кўрмоқ,
Хамиша бир бўлиб,ёнизда юрмоқ.
Дунёнинг матоси керакмас,бироқ,
Росулуллоҳ Сизни кўргим келяпди....

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш