" Сунний ақийдалар китоби".

23-09-2022, 16:59 admin Мақолалар 250

" Сунний ақийдалар китоби".

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Аллоҳ таоло кўнгил мулкимизга илм ишқини солган Зот.
У Зотга ҳамду санолар бўлсин.
Икки олам офтоби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар дурудларимиз бўлсин.
Мана яна янги ўқув йили бошланди.
Устозамиз Одинахон бинти Мухаммад Содиқ билан яна учрашиш бахтига сазовор бўламиз.
Хазратимиз Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллохнинг " Сунний ақийдалар" китобини ўрганишга киришамиз.
Хазратимизнинг илм чашмаларидан бахраманд бўламиз
Ҳа, албатта Аллоҳ таоло уларга Ўз фазлидан фазилатлар инъом этган. Қолаверса, улар тақвода ҳам пешқадам бўлишган. Табиийки, тақвода пешқадам бўлинса,  ҳар соҳада юксалиш бўлаверади.
Биз имом Бухорийни таниймизми? Қанчадан-қанча ҳадисларни санади билан ёд олганлари, у кишини синашлик учун қилинган ишлар, халқимиз ичида маълум ва машҳур. Имом Бухорийнинг ҳаётларига назар соладиган бўлсак,  ҳаётларининг аксар қисмини ҳадис илмига бағишлаганлар. Табиики, савол туғилади – Биз қизиқиш ва вақтларимизни нимага сарфлаяпмиз?
Баъзи кишиларга кўзингиз тушиб қолади – куннинг аксар қисмини фильм ва сериаллар кўриш билан ўтказадилар. Бу иш шу даражага етганки, улар силсилавий кўп қисмли фильмларни ҳар бир кадрини адашмасдан айтиб бера оладилар. Энди тасаввур қилинг, шу маълумотларни мегабайт шаклида олсак, неча мегабайт ҳадисга ёки бошқа илмларга тўғри келади? Албатта, ҳадисни мисол ўлароқ келтиряпман.Яна шундай кишилар борки,  минглаб қўшиқларни ёддан билади, лекин оддийгина кара жадвални ёддан билмаслиги мумкин (ўзим шоҳид бўлганман).Ёнингиздаги шеригингиздан бир сўраб кўрингчи, нечта машҳур футболчи ва санъаткорнинг исмини билар экан. Сўнг ортидан нечта ҳадис ривоят қилувчи ровийнинг исмини билишини ҳам сўраб кўрингчи?
Ҳар бир нарсанинг ҳисобини қиладиган Аллоҳ таоло бу нарсаларнинг ҳисобини қилмайдими? Зарра миқдор нарсалардан сўраламизу, зеҳнларимизга жойланаётган нарсалардан сўралмаймизми?
Агар баъзи беҳуда нарсаларга қилган қизиқиш ва шавқимизни манфаатли нарсаларга қаратсак, биздан яна Бухорий ва Термизийлар чиқармиди…
Мен бизлар дуч келган икки нарсани – фильм ва қўшиқни мегабайт шаклида олиб сизларга мисол қилиб бердим холос. Эътибор қиладиган бўлсак, компютер ўйинлари ва бошқа бу каби иллатлар жуда кўп. Мен ушбу сўзларим билан бу нарсаларни мутлоқ ҳаромга чиқариш фикридан йироқман, лекин қачонгача зеҳним паст даъвоси билан ўзимизни алдаб юрамиз?
Аллоҳ таоло барчамизга тўғри фойдаланиладиган умр, манфаат берадиган илм берсин. Амийн.
Олган илм ва билим малакамиз ўзимизга наслимизга,элу- юртимизга манфаатли бўлсин.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш