Рўзани бузадиган ва ҳам қазо тутишни, ҳам каффоратни вожиб қиладиган нарсалар:
1.Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш ёки икки ой кетма – кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоратни адо қилади.
2.Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мойлабини мойлаганидан кейин «Рўзам очилиб кетди», деган ўй билан қасддан эб – ичиб юборса, ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.
(Фақиҳ «Рўзанг очилибди», деб фатво берса, бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорат вожиб бўлмайди.)
3.Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг тупугини лаззат учун ичига ютса, кесакхўр одам кесакни ичига ютиб юборса,ҳам қазо тутиб, ҳам каффорат адо қилади.
4.Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унга нисбатан мойиллиги бор одам жинсининг олди ёки орқасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам.
5.Аёл киши кичик ёшдаги боланинг ёки мажнуннинг ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.
Қазо тутиш лозим бўладиган ҳолатлар
Ҳато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб – ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.
Биров рўзани ният қилиб, уни очиш қасди бўлмай туриб, хато оқибатида уни очиб юборса, рўзасини қазо қилиб тутиши вожиб бўлади.
Бошқа бир тарафнинг мажбурлаши ёки алдови сабабли оғзини очиб юборган рўзадорга ҳам қазосини тутиш вожиб бўлади.
Бир одам «Ҳали саҳарлик вақти чиққани йўқ»,деган гумон билан еб – ичишни давом эттира бориб қараса, вақт чиқиб кетганлиги аён бўлса, рўзанинг қазосини тутиб беради. Шунингдек, ифтор вақти бўлди, деган гумон билан оғзини очиб юборса- ю, кейин вақт кирмагани маълум бўлса ҳам қазосини тутади.
Ҳанафий мазҳабида бу масалага доир барча далил ва ҳужжатлар батафсил ўрганиб чиқилганидан кейин қуйидаги нарсалар алоҳида зикр қилинган.
Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоратни вожиб қилмайдиган нарсалар:
1.Ғизомас ва ғизо маъносида бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган.Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, пишмаган ҳамир, бирорнарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.
2.Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб,унинг қазосини тутиб беради.
3.Пишмаган мевани еса ҳам.
4.Тишларини орасида қолган нўхатдан катта нарсани еса.
5.Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6.Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7.Ўз амали билан ичига тутун киргизса ҳам.
8.Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритса ҳам.
9.Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса очилмайди.
10.Аёл кишининг олд тонидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутиши лозим бўлади.Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
11.Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар оғзи тўлмай ёки рўзалиги эсидан чиқиб, ёки беихтиёр қусган,ёҳуд таом эмас, балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
12.Ғизо (озуқа) ва дори – дармонни бермоқлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шуҳба каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
13.Оғизни чайиш пайтида хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.
14.Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кериб қолса ҳам.
15.Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.
16.Аёл киши ҳизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам.
17.Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди.Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.
18.Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин «Бу ниятим тўғри бўлмаса керак », деган шубҳа билан таом еса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.
19.Биров «Ҳали тонг отмаган бўлса керк»,деб еб – ичди ёки жинсий яқинлик қилди.Кейин билса, тонг отиб бўлган экан.Рўзасининг қазосини тутиб беради.
20.Биров «Қуёш ботган бўлса керак», деб ей – ичди ёки жинсий яқинлик қилди.Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
21.Биров таом еб турганида ёки жинсий яқинлик қилиб турганида тонг отиб қолди.Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
22.Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
23.Қучоқлаш, ўпиш ёки шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади.
24.Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса,ўша аёл ҳам қазо тутади.
25.Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
26.Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан хўлланаган бармоғини киритса ҳам.
27.Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28.Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан хўлланган бармоғини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
29.Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади.Каффорат вожиб бўлмайди.
Рўзани бузмайдиган нарсалар
Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, қазо тутмайди.
«Рўзадордан ғолиб келса» дегани беихтиёр қайт қилиб юборса деган маънони англатади.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қусиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги, бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир.
Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса рўзаси очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланиб бўлмаслиги учундир.
Агар ҳайвонга,ўликка ёки фарждaн бошқа ерга жинсий яқинлик қилса ёҳуд ўпса, ёки ушласа – ю маний нозил бўлса, қазо қилади каффорат йўқ.
Чунки бу ҳолатларда жунублик нуқсонли бўлади.
Агар тишининг орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарсани еса, рўзаси бузилмайди. Агар ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб, кейин еса, рўзаси бузилади.
Чунки одатда оғизниг ичида, тишларнинг орасида озгина таом қолиши бор. Бундай оз нарса тупугининг ўрнида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, уни еб бўлмайди.
Бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўзаси очилмайди.
Чунки уни чайнаганда майдаланиб, тишларига ёпишиб қолади ва қорнига ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунлайича ютиб юборса, рўзаси очилади.
Қусқининг ичига қайтиб кетиши, агар у кўп бўлса, рўзани бузади. Муҳаммаднинг наздида агар қасддан қайтариб ютиб юборса, бузади.
Имом Абу Юсуфнинг наздида ичкаридан оғзи тўла қусқи келиб ортига қайтса рўза бузилади. Аммо Имом Муҳаммад қусқи оз бўлса ҳам «Бузмайди», деганлар ва шу гап амал учун қабул қилинган.
Қорни тўйиб кетганлиги туфайли еган нарсаси оғзига келиб, ўзи қайтиб кетса, бузмайди.
Агар киши ўзини мажбур қилиб қусса, рўзаси очилади. Чунки бунда рўзадорнинг ўз амали бор.
Хулоса:
1.Рўзадорлиги есидан чиқиб еб – ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди.Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт.Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2.Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3.Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4.Қон илдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5.Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6.Муболағасиз оғиз – бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7.Ғусл қилса ёки сақланиш учун хўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8.Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9.Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлиги эсида туриб, хушбой нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб, қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11.Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса, рўзаси очилмайди.Қулоқдан сув кирса ҳам,қулоқни кавласа ҳам рўзаси очилмайди.Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12.Балғам ёки мишиқнинг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўза очилмайди.
13.Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди.
14.Тишлари орасида қолган нўхатдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15.Жунуб ҳолатда юриш билан ҳам рўзаси очилмайди.
16.Мушакка, тери остига укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.1

Манбалар асосида тайёрланди. ummat.uz
1 Кифоя 2-жуз. 165-171 бетлар.
1 Кифоя 2-жуз. 165-171 бетлар.