"Илм олиш фарздир".
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоху алайхи васалламга )
салавоту дурудлар бўлсин .
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайхиссаломга хиро тоғида биринчи " Иқро " Ўқи деган оят нозил бўлди . Чунки Аллоҳ илм ва ҳикмат эгаси илмсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини билувчи буюк Зотдир.
Хақиқатдан ҳам нажот илм маърифатдадир .Бунга оддийгина бир мисол, уйингиздаги электр мосламаси ўчиб қолди ,агар оила азоларидан бири шу мосламани тузатиш илмини ўрганган бўлса сизда муаммо йўқ , ўрганмаган бўлса анча аворагарчилик ва яна пулингиз ҳам кетади.Агар мабодо йулда машинангиз бузилиб колсачи албатта тузатиш учун яна билим керак .
Баъзи бир инсонлар кечаю кундуз-ишлаб пул топишадию кандай сарфлашди билишмайди .Қуръони карим оятларида айтиладики: Биладиганлар билмайдиганлар билан тенг булурми . "Дарҳақиқат ,фақат ақл эгаларигина эслатма олур лар"(зумар сураси 9- оят) Пайғамбаримиз Мухаммад алйхиссалом "Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган янги илм ўрганмаган кунимда мен учун яхшилик йўқдир " деб мархамат қилганлар. " Бешикдан қабргача илм изланг"- дейилган ҳадисларда .
Бизнинг жонажон юртимизда
кўпгина табаррук зотлар яшаб ўтган , улар илм олиш фарзлигини юракдан ҳис қилиб ва амал қилиб яшаб ўтганлар.
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорийга хадис илмида у кишини олдига тушадигани бўлмаган .Калом илмининг асосчиси Абу Мансур Мотрудий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафий , фиқхда Бурхониддин Марғиноний тафсирда Имом Замахшарийга тенг келадиган аллома топилмаган.
Сўз мулкида Алишер Навоий ,тиббиётда Ибн Сино ,Фалакиётда Абу Райхон Беруний Мирзо Улуғбек..., бу исмларни яна узоқ давом эттириш мумкин.
ҳадис мулкиниг султони Имом Бухорий 11 -ёшдан 16-ёшгача Имом Моликнинг "Ал Муватто" ҳадислар тўпламини ёд оладилар, ва натижада етмиш мингдан зиёд ҳадис биладилар 16 -ёшларида оналари ва акалари Ахмад билан ҳаж сафарига чиқадилар. Ҳаж ибодатларини амалга оширгандан сўнг оналари ва акалари билан Маккада хайрлашадилар ва узлари Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоху алайхи васаллам) нинг ҳадисларини тўплаш ва асл холига келтириш мақсадида Арабистонга қоладилар. Имом Бухорий шу қолишда 40 йил атрофида 20 дан зиёд юрларда юриб мингдан зиёд устозлар қўлида таълим оладилар, ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларини туплайдилар.
Ҳадис Расулуллохнинг айтган гаплари феъллари ва тақрирларидир. Ҳадис Расулуллох даврларида ёзилмади, балки умматнинг қалбига ёзилди. Расулулох вафотларидан сўнг сахобалар томонидан тарқатилди. Ислом дунёси кенгайди , диёрлар фатх бўлди, табиийки дин душманлари пайдо бўлиб улар томонидан ёлғон ( мавзу) хадислар кўплаб тўқилди. Шу туфайли ҳадис илмига уламолар эътибори кучайди ва сахихлаш (тозалаш) даври бошланди.
Мухаммад Ибн Исмоил Имом Бухорий (Имомуд дунё хадис ) хадис илмида дунё имоми( Амирул муминин хадис ) хадис мулкининг амири номли унвонларни олиб 40- йилдан сўнг она юртлари Бухорога қайтиб келдилар .
Мухаммад Ибн Исмоил Имом Бухорий оила , бола чақа , уй рўзғор қилмадилар . У киши Бухорга қайтган пайтларида оналари ва акалари дунёдан ўтган бўладилар. Лекин Бухоро халқи Мухаммад Ибн Исмоил Имом Бухорийни катта хурмат эхтиром билан кутиб олади. Бухорога қайтиб келгач мадрасада талабаларга сабоқ берадилар. Шу даврдаги Бухоро амири Халиб Ибн Ахмад Имом Бухорийни саройга ишга таклиф этади.
Мана сизга илм инсонни улуғлашини яна бир мисоли.
Бунақанги мисолларни жуда кўп келтириш мумкин.
Аллоҳ таоло барчаларимизни илм ахлидан қилсин, фарзанларимиз қорию, қориялардан бўлсин!
Учқудуқ тумани "Алишер Навоий" МФЙ отинойиси
Сафарова . М.