Келинларга маслаҳат.....

3-10-2021, 17:24 admin Мақолалар 557

Келинларга маслаҳат .....

Иш фаолиятим давомида кўп воқеаларга гувоҳ бўлдим, шулардан бири ҳали турмуш қурганига икки ой бўлмаган бир келин ҳеч истихоласиз, уялмай нетмай куёв хонадонидагилар унга жабр-ситам ўтказаётганликлари ҳақида гапирди.Шунда кўнглимда шундай савол туғилди."Сен ҳали икки ойгина турмуш қурган бўлсанг, не не орзулар билан сени келин қилган қайнота қайнонага, ширин орзулар билан сенга уйланган йигитга уларни кўнглини олиш учун нима қилиб улгурдинг? "Қайси хизматларинг билан рози қилдинг?."
Ўзбек хонадонларида келинни қадирлайдилар, авайлайдилар. Бировни боласи кўниксин , ўргансин дейдилар.Сен қандай келин бўлдингки, анашу икки ой ичида кўникиш, янги хонадонга мослашиш ўрнига зулм кўрдим , дея жар солаябсан ? Ахир келинчаклик даври кўникиш, мехр қозониш , уйниинг оғирини енгил қилиб , катталарни ва эрингни мухаббатига сазовар бўлиш даври эмасми? Оила бахтини ушлаб асраб қолиш кўп жиҳатдан келинларимизга боғлиқ. Аммо эри ёки қайнонаси билан ҳуқуқ талашадиган ,биринчи кунданок қайнонага ақл ўргата бошлайдиган, панду насихатни назарга илмайдиган ,беҳурмат қиладиган келинлар ўзлари билмаган ҳолда ўз бахтларига зомин бўлиб қоладилар .Ширин турмушлари заҳарга айланади . Кейин афсус-надоматлар ичра маҳаллама маҳалла "ҳақиқат излашга" тушадилар.
Кўпинча ёш келинчаклар "нима қилсак, қайноналаримизга ёқар эканмиз, уларни тана дошномларидан қутилар эканмиз?"деб нола қилишадилар. Ҳамма учун бирдан ёқишни иложи йўқ. Аммо сиз бировни хонадонига келин бўлиб, бегона бир аёлни она ўрнида қабул қилмасангиз, у билан тил топишиб, муроса қилиш йўлларини ахтармасангиз, асло бахтли бўлаолмайсиз. Эрингиз қанча севмасин айланиб ўргилмасин, қайнонангизга ёқмас экансиз оилангизда тинчлик бўлмайди.
Бунинг учун нима килиш керак?Қайнона билан тил топишиш керак. Фақат катталарни насихатларига кўникиш, қайнонани она ўрнида кўриб у билан низо чиқармасдан яшаш керак.
Қайнонангиз она бўлганлиги, ёши улуғлиги, тажрибаси катталиги ,сиздан донороқ бўлганлиги учун ҳам уни хурмат иззатини жойига қўйинг."Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи васаллам )"Она жаннатниннг ўртасидаги бир эшик. Хохласанг, ўша эшикни бой бер , хохласанг сақлаб қол "деб айтганлар.
Рузғорнинг бор йўғига чидамли , сабрли, қаноатли бўлишга ўрганинг "Мухаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам) хонадонидагилар Мадинага келганларидан то у зот вафот қилгунларига қадар ҳам лоақал уч кеча туйиб буғдой нонни емаганлар.
Ота онангизга гап ташиб боришга, уйдаги сирларни кўчага чиқаришга одат қилманг. Бу билан қудалар ўртасидаги ҳурмат оқибатни барбот қиласиз.
Аллоҳ таола Куръони каримда "Барча бухтончи ғийбатчига ҳалокат бўлгай", дейди.
Нима иш қилмоқчи бўлсангиз, қайнона билан маслахатлат қилинг. Хаётим осойшта ўтсин десангиз юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз эхтимол, келиндан ялчимадим деб хафсаласи пир бўлиб юрган қайнонангизни қалбида умид шулаларини учқунлаштириб юборарсиз. Илоҳо, барчаларимизга меҳр-оқибатли, раҳм-шавқатли бўлиш, оилаларимизда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суриш насиб этсин.
Навбаҳор тумани" Навбаҳор маҳалласи отинойиси Ҳайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш