" Фасодни иложи" ( давоми)
Аҳли Сунна улуғлари саломатлик йўлини таьлимини берсаларда:
Баьзи одамлар ўзларини раьйлари билан муташобиҳ оятларни ( Қурьони каримнинг тушунарли бўлмаган оятларини) ўзларини раьйлари ( ақллари) билан таьвил қилдилар ва бунинг оқибатида Аллоҳ таоланинг сифатларини йўққа чиқардилар ва яроқсиз қилдилар.
Ва баьзи одамлар муташобиҳ оятларни зоҳирий маьноларига ҳамл қилдилар ва бунинг оқибатида Аллоҳ таолани бир нарсага ўхшатиш ва уни жисм тасаввур қилишга тушиб қолдилар.Натижада инкорчи ва мушаббиҳа (уни махлуққа ўхшатувчи)
бўлдилар.
Пишиқ, мустаҳкам илмли кишининг насибаси шулки - у муташобиҳ оятларга иймон келтириши , таьвил қилмаслиги ва Аллоҳ таоланинг бу сўзида тўхтамоқлигидир.
Аллоҳ таола айтади:
وما يعلم تأويله إلا الله
( آل عمران 7)
" Дилларида оғиш бўлганлар фитна қилиш ва ўзларича маьно бериш учун муташобиҳларга эргашишади"
" Ҳолбуки , буларнинг маьносини Аллоҳдан ўзгаси билмайди".
( Оли- имрон 7)
Исломни аввалидаги 300 йилликда яшаган солиҳларнинг йўли шундай бўлган.
Муташобиҳ оятларни ташбиҳ ва таьтилсиз таьвил қилган Халафлар яьни кейинги замонларда яшаган Уламоларнинг йўлидан кўра таьвилни тарк қилган улуғларни йўли саломатроқдир.
Ўзларига аввалги улуғ зотларни номини сохталаштириб қўйиб олганлар Қурьони каримни оятларини раьйлари билан таьвил қилиб, Аллоҳ таолага макон иснод қилиб, жисм сувратида тасаввур қилиб, йўлдан чиқиб, адашиб кўп хатарлар ҳосил қилмоқдалар.
Сўфи Оллоҳёр роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Аимма билди қурьон маьнисин туз*
Кўнгилни қўймагил сан ҳар қаю юз*
"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz