" Фасодни иложи"

27-05-2022, 16:04 admin Мақолалар 315

" Фасодни иложи"

Аллоҳ таолани махлуқларга ўхшатувчи Мушаббеҳаларни йўлини рад қилиб, - Аллоҳ таола ваҳдоният ва фардоният сифатлари билан сифатланганини айтгандан сўнг ушбу ибора билан ишора қилдилар:

ليس في معني أحد من البرية

" Халойиқдан бирортаси ушбу маьноларни ўзида мужассам этмагандир"

Бас Аллоҳ таолани кўришликда махлуқотларни кўргандаги каби рўбару туриш, нурни етиши кабилар ваҳм ( тасаввур) қилинмайди.
Албатта жаннат аҳли Аллоҳ таолани ҳеч бир иҳотасиз ( ҳар тарафини қамраб кўриш) ва кайфиятсиз кўради.Худди бу дунёда кайфиятсиз ва иҳотасиз таниганлари каби.
Албатта Аллоҳ таола фард ( якка) дир ва таркиб топишни жамиь жиҳатдаридан покдир.
Чунки ҳар бир таркиб топган нарса жузьларга ( бўлакларга) муҳтож бўлади.Ва ҳар бир муҳтож нарса мумкин бўлади.Ва ҳар мумкин - янги пайдо бўлувчи бўлади.Бу янги пайдо бўлган нарса Фард ва Қойюм бўла олмайди.
Бас собит бўлдики - зотида Фард , Воҳид бўлган зот бир тарафда ва бир маконда бўлмайди.
Шунинг учун
Ақидамиз:
تعالى الله عز و جل عن الحدود و الغايات والاركان و الأعضاء و الأدوات

" У зот чегаралар, ундан нарига ўтиб бўлмас охирлар, таянчлар, аьзолар ва асбоблар тутишдан олийдир"

Чунки чегара чегараланганни сифати бўлиб, чегараланган нарса чегарани қаҳри остида бўйсундирилиб , ўралгандир.
Аммо Аллоҳ таола Қаҳҳордир ва у чегараланган бўлмайди.
Таянчлар ва аьзолар жисмларни сифати ва асбоблар жисмларни қуроли
Қадим зот эса субҳанаҳу бу сифотларни ҳаммасидан пок, муназзаҳдир.

Йўл нозик бўлгани учун Аҳли Сунна имомлари бу ақида илмини асрлар оша мўьминларга далиллар билан баён қилиб, огоҳлантириб келади.

Мубтадиь тоифалар эса улуғ йўлдан чиқиб, адашиб, илмсизлик билан кўп фасодлар олиб келади.

Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ақида билмаган шайтона элдур.*
Агар минг йил амал деб қилса елдур.*

"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий китоби асосида
Хатирчи туман Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш