" Фасодни иложи"
Аллоҳ таолани махлуқларга ташбеҳ қилишимиздан покдир.
Мушаббиҳа ва Мужассима дейиладиган , Аҳли Суннадан йироқ бўлган, сохта тоифалар бу бобда адашиб, Аллоҳ таолани танишда нуқсонга йўл қўйдилар.Фасодлар келиб чиқди.
Аҳли Сунна ҳақ йўлни баён қилади.
Ақидамиз:
ولا تحويه الجهات الست كسائر المبتدعات
Ва яратилганларни олти тараф ( ўнг ва чап, олд ва орқа, паст ва тепа) ўз ичига қамрагани каби Уни қамрамайди."
(Аллоҳ таола олти тарафни ҳам, вақтнинг ҳам ва умуман борлиқни йўқдан бор қилувчисидир)
Чунки Аллоҳ таола бирон нарсага ўхшашини ўз сўзи билан нафий қилди.( рад қилди).
ليس كمثله شيء و هو السميع البصير
( الشورى 11)
"Унинг мислидек ҳеч нарса йўқдир. У эшитгувчидир, кўриб турувчидир".
( Шўро 11)
Жиҳатни, томонни исбот қилишда - жисмларга ўхшашликни исботи бўлади.
Яна Аллоҳ таолани жиҳатлар билан сифатлашда уни иҳота ( ўраб олиш) қилиш бўлади.Агар макон ҳақида сўз бўлса ( сифатланса) Уни маконга муҳтожлигини исботи бўлади.
Буларни барчасида ҳудус яьни пайдо бўлишни вожиблиги ва Қадимлигини заволи бордир.
Жиҳатлар, маконлар оламни жузьидирлар.
Ва Аллоҳ таола олам ва унинг жузьларидан беҳожатдир.
Олти тараф ҳам кейин пайдо бўлган нарсадир ва бу янги яратилган оламни сифатларидан.
Аллоҳ таола Қадимдур. У бор эди ва у вақтда макон, замон ва вақт йўқ эди.
У бор эди ва бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Аллоҳ таола азалда жиҳат ( тарафларда ) эмасди, чунки жиҳатлар йўқ эди.
Йўлдан йироқ тоифалар ( Сохта салафий, Муьтазила ......) оят ва ҳадисларни зоҳирий маьносини олиб, Аллоҳ таолага махлуқларида бор сифатларни бердилар.Оятларда баён қилинган маьноларни ўтган улуғ зотларнинг фаҳми билан тушунмадилар.
Натижада кўп фасодлар ҳосил бўлди.
( Давоми бор.)
"Шарҳул--ақидатит-Тоҳовия лил Бобиртий" китоби асосида Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.
https://t.me/hazratnavoi_uz