Аёлингизни ноҳақ айбламанг...

19-09-2022, 18:27 admin Мақолалар 246

Аёлингизни ноҳақ айбламанг...

Доим оилавий низоларга борганда аёлларни ҳаётга бўлган шаштини сустлигидан ҳайрон қолардим. Улар қандайдир ташвишларга ўралиб қолгану аёллигини ҳам унитишган. Гўё оиладаги ҳамма муаммоларни улар ечиши керак. Эр эса бутун маъсулиятни аёл елкасига ортиб, яна уларни гап билан оёғ ости қилганичи. Яратган Эгам эрни оила бошлиғи қилиб аёллар устига раҳбар қилиб қўйди. Аммо уларга паст назар билан боқиб,уларни камситиб яшашга буйруқ бермади. Аёллар ҳаққидан қўрқмай яшаётган баъзи эркакларимизга аёлларингизни эзозланг деб айтгим келади. Чунки, улар эрларини озорларига улардан қўрққани учун эмас Аллоҳ розилиги учун сабр қилиб, мукофотини кутишни тўғри йўл деб билаётганлари,уларни камситилишига сабаб бўла олмайди. Афсус мўмина, муслима аёлларимизни гўзал хулқини эзозлаш ўрнига, уларни турли иғволар билан аҳоли орасида обрўсизлантираётган инсонлар ҳам борки, уларни деб ширин ҳаёт кечириб юрган оилалар ҳам пароканда бўлиб, жар ёқасига келиб қолмоқда.
Яқинда бир оилани ажралиб кетиш сабаби сўралганда, сув устига тортишиб қолган қўшни эркак сени аёлинг мени ўйнашим дейишгача борибди. Наҳот бир муслима аёлга туҳмат қилиш оғир гуноҳ эканлигини тушуниб етмай айтилган бу гап эрни чуқур ўйлашга чорламаса. Аёл нимайики демасин эрини ишонтиролмай она уйига кетишга мажбур бўлди. Эр билан хотин орасида ишончнинг йўқлиги, бу туҳмат тошини отган қўшнининг эса эл орасидаги юриш-туриши ҳаммага маълум бўлишига қарамай оилага дарз кетди. Барчасини ҳисобга оладиган бўлсак аёлнинг гуноҳсизлиги, покизалиги аён бўлсада эр ориятини пеш қилиб, аёлига зулм қилмоқда. Орада икки бола сарсон.
Бу каби нохуш ҳолатлар ортида илмсизлигимиз ва ўйламай дарров нотўғри қарор чиқаришга шошилаётганимиз кишини бефарқ қолдирмай, ўйлашга сабаб бўлмоқда. Эрни устунлиги ва оила боши бўлиши унинг ҳар бир муаммони тўғри ечим билан ҳал қилиши кераклигини тақазо этади. Доим бизни атрофимизда яхши инсонлар бўлмайди. Ҳушёр бўлмасак бахт калити қўлдан тушиб, унга бошқалар эгалик қилиши мумкинлигини эсдан чиқармайлик. Ахир аёллар ожизалардир. Уларни хўрлаш ўзингизни балоларга гирофтор қилиш дегани.
Аллоҳ таоло барчамизни ноҳақ қилинадиган гуноҳлврдан асраб, тўғри йўлига йўлласин. Муслима аёлларимизни Аллоҳ
паноҳида асрасин !

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Файзиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш