Касал келин керакмас...

20-01-2022, 14:34 admin Мақолалар 377

Касал келин керакмас...

Келин оёғи оқсоқланиб юришини билиб туриб тўй-томоша қилиб ўғлига олиб берган қайнона бугун айниган. Орадан вақт ўтиб ўғил неваралик бўлган қайнонанинг дашномлари тобора кучайиб бормоқда. Энди бошқа фарзандли бўлишга уринма, чунки ҳаммаси ногирон туғилса нима қиламиз деган хаёл қайнонани тинч қўймаяпти. Ўғлининг эса бу каби сўзлардан безиши, оилани пароканда қилиб, эр-хотин орасида улкан жарлик пайдо қилмоқда. Улар бугун ажрим ёқасига келиб қолишган.
Инсон аслида ўта ношукр эканлиги шундан аёнки, эр ҳам қайнона ҳам келиндаги нуқсонни билиб туриб оиласига қабул қилди. Энг улуғ неъмат фарзанд ила сийланди. Аммо вақт ўтиб, шайтоннинг найранги устун келиб, аҳли аёли кўзига ёмон кўриниб кетмоқда.
Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Мол-мулк фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Роббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир" (Таҳрим, 6).
Шундай экан, тафаккур қилиб кўрайлик барча нарса бизни синаш учун берилар экан. Бу ҳаёт деб аталмиш гўзал неъматни, савобли ишлар билан тўлдириб, охират учун озуқа йиғиб қолишга ҳаракат қилайлик. Бу учун фақат эрлик маъсулиятини англаб, тарози паллаларини тенг ушлаб туришга интилиш лозим. Аёли ва онаси орасини ислоҳ қилиш, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқиш ва оилани боши сифатида маъсулиятни тўғри англаш керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳдан аёллар ҳақида қўрқингиз! Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз" (Имом Муслим ривояти).

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш