ЎЗГАЛАРНИ АЙБЛАМАНГ.

28-03-2022, 16:22 admin Мақолалар 516

ЎЗГАЛАРНИ АЙБЛАМАНГ.

Аллома Муҳаммад Такий Усмоний(ҳафизаҳуллоҳ)айтади: "Агар бирор кимсадан гуноҳ содир бўлса,кейин у ўша гуноҳдан тавба қилган бўлса, Энди сиз уни" Сен шундай гуноҳ қилган эдинг"-,дея қайта-қайта ўша гуноҳда айбласангиз, Аллоҳ таоло айтадики:"Унинг гуноҳини авф қилиб юбордим.Гуноҳини унинг номаи аъмолидан ўчирдим.Энди унинг гуноҳига эътироз билдиришга ва уни гуноҳда айблашга нима хақинг бор?Агар шундай қилсанг, у холда Биз сени ўша гуноҳга мубтало қиламиз" Бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки бирор мусулмоннинг айбини гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир. Ўз айбларингизга қаранг. Аллоҳ таоло кимга айбларини уйлашни ато қилса, унга ўзгаларнинг айблари кўринмайди.Хато, камчиликларидан бепарво ва ўзини ислоҳ қилишдан ғофил кимсага ўзгаларнинг айблари кўринади.Ўз айбларингизни тўғрилашга ҳаракат қилинг.Чунки сиз уларнинг қилган ишлари учун эмас,балки ўзингиз қилган ишлар учун сўроққа тутиласиз. Ўзгаларнинг айблари кетидан тушиш, жосуслик қилиш ,уларни эълон қилиш жуда катта гуноҳдир.Хулоса қилиб айтамиз, бировга кулма зинҳор, сенинг устингдан ҳам кулгувчилар бор.Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар "Кимки биродарини тавба қилган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди" (Имом Термизий ривояти).
Кармана тумани Варқ мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш