Ватанпарварлик туйғуси.

17-09-2022, 01:32 admin Мақолалар 283

Ватанпарварлик туйғуси.
Ватанга муҳаббат ҳаётдаги биринчи даражали вазифа сифатида тилга олинади. Бу муҳокома талаб этмайдиган ҳақиқат. Бир донишманд айтган экан: “Ватан бир боғдир, Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир” . Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак.Ота - онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган.Шундай экан, Ватан қадрига етмасликни берилган неъматларга ношукрлик, беписандлик, деб баҳоламоқ ҳам мумкин.
Ватанни тинмай мадҳ этишни ватанпарварлик деб ўйлаш бу бир заррадир.” Ватанпарварлик номусли ва назокатли туйғудир, Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, шамолга совурма ,Ватанга муҳаббат хусусида дуч келган ерда оғиз кўпиртирмай , яхшиси унинг фаровонлиги, қудрати йўлида меҳнат қил.”
Ватанга меҳр муҳаббатли булиш- ғоят чидам, ғоят юксак онг талаб этувчи ўзига хос илм ва буни эгаллаш ҳам бешикдан бошланмоғи ва оқибат сўнгги нафасга қадар давом этмоғи лозим.Ватанпарварлик -Ватанни севмоқликни англатса, бу илмни эгаллашган киши Ватанга жонини атаган комил инсон мартабасига етган бўлади. Файласуф Гегел айтганидай,” Маърифатли ҳалқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга тайёр эканликларида акс этади”. Ватанга меҳр ва муҳаббат мавҳум тушунча булмай, балки ҳақиқий маънавий туйғудир. Унинг яхши - ёмон кунларида асқатишдир.
Оталарнинг бугунги кундаги вазифаларидан бири - улуғларни таниб, улар билан фахрланиш ҳиссини фарзандлар қонига сингдирмоқликдир. Ўтмиш билан фақат фахрланибгина қолмай, Ватан равнақи учун улуғлар анъанасини давом эттиришга масъул эканимизни унутмай, шунга яраша ҳаракат қилишимиз шарт.
Биз биронтамиз Ўзбекистонсиз яшай олмаймиз. Ўз юртини севмаган, сева олмаган одам ҳатто ўзини ҳам сева олмайди. Чет элга бориб бойиб қайтган кишини ёки ақлу фазли ила дунёга танилган одам ҳали йўқ. Ҳазрат Навоий айтганларидай,”Ғурбатда ғариб шодумон бўлмас эмиш”. Мирзо Бобурнинг қалб яраси гуё ҳали битмагандай: “Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим, ё Раб, бу не юз қаролиқ бўлди...”
Ҳар бир Ватандошнинг энг асосли ,энг муқаддас вазифаси Ватанни севиш ва унга ҳаётининг сўнгги дақиқаларигача хизмат этишдир. Ватанга муҳаббат тарбиясини оила қучоғида бошлаш лозимдир. Болалар ўз оилаларини сева Ватанни севишни ўрганадилар. Чунки оила муҳити Ватан муҳитининг асосини ташкил этади.Силайи раҳм фазилати камол топган оиладан Ватанга хиёнат қилувчи чиқмайди.


Нурота туман бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М.Джуманазарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш