Гуноҳларга етакловчи амаллар.

6-09-2022, 19:55 admin Мақолалар 244

Гуноҳларга етакловчи амаллар.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
1. " Қалбида зарра миқдорида кибр бўлган кимса жаннатга кирмайди"
2. " Ёлғончи жаннатга кирмайди"
3. " Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди "
4. " Ким бизга хиёнат қилса, биздан эмас"
5. ( Мусибат чоғида ) Ёқа йиртадиган, кўксини тирнайдиган ва жоҳилият даъвосини қиладиганлар биздан эмас" .
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу каби гуноҳлардан қайтарувчи ҳадислар анчагина. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам инсониятни ҳидоят йўлига даъват қилар эканлар, гуноҳлардан тийилишнинг барча йўлларини ўргатиб, ўзлари намуна бўлиб, кўрсатиб кетганлар.
Аҳли дониш уламоларимиз томонидан ҳам гуноҳлардан қайтариш йўлида айтилган насиҳатлар ҳам талайгина.
Мана биттаси:
" Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди.
Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир" .
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.
Баъзиларда умидворлик туйғуси
шунчалик кучлики , бу умидворлик амалларга бепарволик қилишига сабабчи бўлади. Улар диннинг асл мақсадини тўғри фаҳмламаслик, илм ўрганмаслик оқибатида фақат кичик ва бажарилиши ўта осон бўлган амалларни қилиб, шунинг эвазига энг катта нарсаларни орзу қилади. Амал ва тақво ҳақида айтилса, “Амалимиз кичик бўлгани билан умидимиз катта ”, дейишади.
Аллоҳ таоло – бандаларига фазли улуғ Зот. Бунга шубҳа йўқ. Аллоҳ фазлига суяниш ҳам тўғри, лекин фазлга суяниб, амалларни тарк қилиш мутлақо нотўғри .
Айримлар:
"Бизлар мусулмонмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Кимки лаа илааҳа иллаллоҳ, деса жаннатга киради” деганларига кўра, жойимиз жаннат бўлмайдими?!", - дейишади.
Аммо, уларнинг амаллари ва ниятлари орасидаги масофа анча узоқ.
Бундайлар Қуръони каримдан “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур…” (Анъом сураси, 160-оят) оятини ёдлаб олиб, ўзи учун кифоя биладию,
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини унутиб қўяди. Зотан, бу ҳадислар зиммамизга вожибларни юклайдику.
Бундайлар кичик ва осон бўлган бирон амали сабабли барча гуноҳларини кечирилишини истайди.
Албатта, ақлли инсонлар Аллоҳ таоло уларни гуноҳларини кечиришини марҳамат қилганида Ўзига ижобат қилишади.
“…Ҳижрат қилганлар, диёрларидан чиқарилганлар, Менинг йўлимда азият чекканлар, жанг қилганлар ва қатл бўлганларнинг ёмонликларини ўчираман, ҳамда уларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритаман” (Оли Имрон сураси, 195-оят).
Демак, ўзимизнинг катта хатоларимизни ўчириш, тозалаш, ўз нафсимизни тергаб, текшириб туриш, узоқ вақт , машаққатлар билан муолажа қилиш туфайли аллоҳ таолодан умидвор бўлишимиз лозим экан.
Зоҳирида мағфират кўриниб турган, енгилгина адо қилиш мумкин бўлган, таҳорат сувлари билан гуноҳларни ўчирилиб кетиши каби амални ўзига эътимод қилишда алданиб қолиш бор.
Аниқки, Аллоҳ таоло савобни таҳорат каби амалларнинг ўзигагина эмас, амал қилувчи уни чуқур иймон, сидқи ихлос ва гўзал ишонч билан амал қилсагина ато қилади.
Афсуски, ҳозирда амалларга эътиборсизлик оқибатида гуноҳкорлик кўпайиб бормоқда. Манманлик, исроф, дилозорлик, беэътиборлик , шармсизлик, ғийбат каби ёмон амаллар бизни чуқур чоҳ сари етакламоқда. Биз бунга парво қилмасдан ўз амалларимизда давом этмоқдамиз. Яратган эгам бизни ўз паноҳида асрасинку, орамизда "Мен ҳеч қандай хатога йўл қўймадим"- деган инсонни топиш қийин бўлса керак деб ўйлайман. Аллоҳ таоло ўз фазли билан йўл қўйган хатоларимизни мағфират қилсин илоҳим!!

Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш