Оллох мустақиллигимизни абадий қилсин.

31-08-2022, 18:42 admin Мақолалар 316

Оллох мустақиллигимизни абадий қилсин. Бизларни неъматлдарга шукр қилгувчилардан қилсин.

Мана катта хурсандчилик-жаннатмакон Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳам яқинлашиб қолди. Мустақиллигимизга хамрох бўлиб келаётган тинчлик-тотувлик, миллатлар ва динлараро дўстлик-бағрикенглик бизга ато қилинган катта неъматлардандир.
1991 йил туғилган гўдак ҳозир навқирон ёшда. Лекин мустақиллигимизга нисбатан бу гўё жуда катта даврга ўхшаб кўринади. Чунки деярли 31 йил давомида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида қилинган меҳнатлар, чекилган заҳмат-машаққатлар барча яхши ниятли кишиларга яққол аён.
Мустақилликни орзу қилиб, катта бир авлод, не не улуғ алломалар, миллатимиз ифтихорлари, ватанпарвар инсонлар армонда ўтдилар, десак хато бўлмайди. Мустақиллик учун курашган ота-боболаримиз, бу йўлда бошини ҳар қандай балоларга тиккан, миллатнинг онг-тафаккурини уйғотиш ва шакллантириш йўлида шаҳид кетган жадид уламоларимиз, шўро истибдодига қарши курашган заҳматкаш халқимиз мутақиллик йўлида ҳеч қачон чекинмадилар.
Мустақилликнинг ўттиз бир йили давомида мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, сўнгги йилларда деярли ҳамма соҳаларда тарихий ислоҳотлар юз берди, жуда катта бунёдкорлик ўзгаришлар амалга оширилди.
Юртимизда Истиқлол қуёши порлаганидан сўнг халқимизнинг азалий орзулари рўёбга чиқди. Миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъана-ларимиз қайта тикланди. Хайит байрамимиз байрам кунига айланди. Динимизга, фуқароларимизнинг эркин эътиқод қилишларига берилган эътибор ва эъзоз таҳсинга лойикдир. Авваламбор, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Виждон эркинлиги” алоҳида кўрсатилган бўлиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси хоҳлаган динга эътиқод қилишлик ҳуқуқига эга, деб алоҳида бандлар билан белгилаб қўйилганлиги қувонарлидир.
Ислом динига берилаётган эътиборни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда вилоятимизда жоме масжидлари эркин ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, ота боболаримизнинг жуда кўпчилиги орзу қилиб етиша олмаган Ҳаж ва Умра сафарларига шу йилнинг ўзида хаж амалини бажариш учун 12 мингдан ортиқ хамюртимиз бориб, ибодатларни тўла тўкис адо қилиб, ҳукуматимиз раҳнамолигида диёримизга қайтиб келдилар. Яна шуни кувонч билан айта оламизки, мухтарам юртбошимиз ҳам ўзлари умра ибодатини бажариб юртимиз, халқимиз равнақи учун дуолар қилдилар.
Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир. Одатда, тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишини ифода этади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир. Халқимиз тинчлик ва осойишталикни истаб кундалик ҳаётида қатор диний ва миллий фазилатларни амалга оширади. Жумладан: улар кўришганида салом беради. Бу бир-бирларига тинчлик, омонлик тилаш рамзидир. Дуо қилса, Яратгандан хонадонларимизни тинч, юртимизни обод қилгин деб юзига фотиҳа тортади. Ҳар бир яхшилик, эзгулик устида тинчлик бўлсин дея, келажак учун яхши ниятлар қилади. Тўй-тўновларда тўйлар бўлаверсин дейди, чунки тўй тинч ва фаровон кунлар боис ўтадиган тантанадир. Оилада янги меҳмон туғилса, гўдакка узоқ умр, баланд мартаба, унинг бахтига тинчлик, икки дунё обрўси ва бахт-саодат берсин деб илтижо қиладилар. Бир сўз билан айтганда, инсониятга, дов-дарахтга, чорва-молга, қурт-қумурсқага ҳаводек зарур бўлаётган тинчлик-хотиржамлик, осойишталикдан ҳам зиёда, мўътабар неъмат йўқ.
Оила ва юрт нотинч бўлса, Аллоҳ асрасин, тўй-томоша ва ҳаёт лаззатини тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон бирор луқмани хотиржам ютмайди, ҳар қандай кошона уй-жой, мол-мулк, бола-чақа инсон танасига оғирлик қилади.

Ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, хатто ўзга дин вакилларига эхтиром хамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб, улар билан тинч-тотув яшашга, фитна ва турли адоватларга бархам беришга чақирган. Кўпмиллатли юртитмизда мана шундай ўзаро хурмат, тотувлик ва якдиллик давом этар экан, Ватанимиз янада фаровон, янада ривожланишда давом этади.
Мана шу дориломон кунларни ғанимат билиб бунинг шукронасини адо қилиб, хар биримиз юртимизнинг янада равнақ топишига ўз хиссамизни қўшишимиз лозим. Аллоҳ таоло ўзининг китобида“Агар неъматларимга шукр қилсаларингиз мен неъматимни зиёда қилиб бераман”деган. Яратган роббимиз мустақиллигимизни абадий қилсин. Бизларни нъематлдарга шукр қилгувчилардан қилсин.

Навбаҳор туманидаги “Ғойиб ота” жомеъ масжиди имом хатиби
Темиров Салим.

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш