Байраминг муборак, Она Ватаним!!

23-08-2022, 08:52 admin Мақолалар 295

Байраминг муборак, Она Ватаним!!

Азиз ва муқаддас ватанимиз мустақилликка эришгач, миллий ва диний урф- одатларимизга эркин амал қилиш бахтига мушарраф бўлдик. Масжид ва мадрасалар очилди, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш куни деб эълон қилинди, муборак Ҳаж ва Умра ибодатларини энг қулай шароитларда адо этяпмиз. Президентимиз ташаббуслари билан Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Бухорода "Тасаввуф илми", Самарқандда “Ҳадис илми” ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази очилди, Бухорои шарифда Мир араб олий таълимгоҳига ижозат берилди, Қашқадарёда
" Эътиқод илми ", Фарғонада
" Фиқҳ илми" , Сурхондарёда Имом Термизий мажмуаси обод қилинди , Термизда мадраса ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази очилди. Буларнинг ҳаммаси мустақиллик шарофати билан бўлди.
Муборак Қуръони Каримда аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Агар менинг берган неъматларимга шукр қилсаларинг албатта уни сизларга зиёд қиламан"
(Иброҳим, 7-оят).
Бошқа бир оятда :
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, ҳеч қачон саноғига ета олмайсизлар” (Иброҳим, 34-оят) деб марҳамат қилинган.
Биз сон - саноқсиз неъматлар ичида яшаяпмиз. Ноз-неъматларнинг тўкин-сочинлиги, танимизнинг сиҳатлиги, диёримизнинг тинчлигию осудалигини Аллоҳ таолонинг бизга берган улуғ марҳаматидан деб билиб, шундай азиз ватанда яшаётганимизга шукр қилиб, қадрига етишимиз лозим.
Агар ҳожатимиз учун бир киши бир нарса берса , унга минг таъзим қиламиз. Аммо бизга беминнат берилган тинчлик, фаровонлик, мислсиз нозу неъматлар, уй-жой, ватан, аҳлу-аёл, фарзанддек улуғ неъматларни ато этган Зотни унутамиз, молимизни исроф ва умримизни беҳудага сарф қиламиз, осойишта кунларни қадрига етмаймиз , бу айни ношукрликдир.
Айрим мамлакатларда очлик ҳукм сураётган, табиий офатлар, давлатлараро низолардан жабр чекаётган айни вақтда биз ким ўзарга тўйлар қиляпмиз. Столларни синдиргудек озиқ- овқатларни тўкиб сочиб, исроф қиляпмиз. Ҳар куни бир янги удум, янги қилиқ ўйлаб топяпмиз.
Ношукурлик бор жойдан меҳр-оқибат, имон-эътиқод, диёнат қочади. Буни ҳар биримиз тўғри англашимиз керак. Ҳар бир қарич ер, тупроқ биз учун қанчалар азиз. У бизнинг ватанимиз, бизнинг оиламиз, унга киндик қонимиз тўкилган. Шундай муқаддас заминимиз борлигидан шукроналар айтсак арзийди.
Юрт тинч бўлса, оиламиз тинч, болаларимиз соғ-омон бўлса, бундан ортиқ бахтнинг бўлиши мумкин эмас.
Азиз ватандошлар !!
Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, илоҳим ҳамиша юртимизда тинчлик , осойишталик файз-барака барқарор бўлсин, жаннатмакон юртимизни асраш, авайлаш, Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрига етиб, ҳар нафасимизни шукроналик билан олиш , муқаддас заминимизнинг гуллаб яшнаши учун имконимиз борича ҳисса қўшиш барчамизга насиб этсин!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш