Байраминг муборак.

23-08-2022, 08:48 admin Мақолалар 433

Байраминг муборак.
Жамолингга қараб, кўзлар қамашар.
Тантана байрамлар, сенга ярашар.
Мустақил диёрим, абадий яшар.
Байраминг муборак Ўзбекистоним.

Ватан деб жон берди, соҳибқиронлар.
Ҳақни севган Расул, Умар, Усмонлар.
Бу кунни кўрмади , кўп азиз жонлар.
Байраминг муборак Ўзбекистоним.

Хумо қуши бошингдан, кетмасин ҳеч вақт.
Кўкрак керган мардлар, посбонингдир нақт.
Истиқлол қуёши -оламшумул бахт.
Байраминг муборак Ўзбекистоним.

Ватан равнақинг чун, фидодир жоним.
Оримсан, ғурурим , шавкату -шоним.
Ўзлигим танитган, сен - онажоним.
Байраминг муборак Ўзбекистоним.

Юрбошим раҳнамо, тўрт фаслим баҳор.
Хизматинга шайман, қалбда ифтихор.
Бахт дегани шуда, яна нима бор ?
Байраминг муборак Ўзбекистоним.

Навоий шаҳар Дўстлик мфй ва Олтин водий мфй отинойиси Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш