Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик.

27-08-2022, 23:59 admin Мақолалар 372

Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик.


1991 йилнинг 31-августида Ӯзбакистон давлат мустаққиллиги эълон қилингач, ӯзбек миллатини қадри тикланди. Ватан қадри ортди,зӯровонлик йӯли билан йуқ қилинган миллий қадриятлармиз, динимиз,(Наврӯз байрами, Рамозон ва Қурбон ҳайитлар)яна халққа қайтарилди. Ӯзбакистон мустаққил бӯлгандан сӯнг давлат байроғи, герби ,мадҳияси, миллий валютасига эга бӯлди. Давлатимизнинг асосий қонуни-Канститутциямиз қабул қилинди. Мустаққиллик шарофати билан биз ӯз тарихимизни ӯрганиб, бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчиси эканлигимизни англай бошладик .Бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳатлар ҳамда халқимизни фидокорона меҳнати туфайли Ӯзбакистоннинг жахон майдонидаги ӯрни ва мавқие тобора юксалмоқда.Бугун Ӯзбакистон эришаётган ютуқларда жаннат макон юртда яшаб ҳам, ижод қилиб меҳнати билан бошқаларга ӯрнак бӯлаётган барча миллат вакилларининг муносиб ҳиссаси бор.Юртимизда яшаётган турли миллат ва элат мустаҳкам дӯстлик ришталари атрофида яшаб ,ӯз орзу истакларига эришмоқдалар. Ӯзбекистон динлараро бағрикенглик ривожига салмоқли ҳисса қӯшиб келаётган давлатлар сирасига киради.Ислом дини инсонларни ӯзаро муруватли бӯлишга чақиргандек,бошқа дин вакилларига ҳам бағри кенглик билан муносабатда бӯлишга тарғиб қилади. Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан бағри кенглик тамоиллари белгилаб берилган,унга кӯра инсон дини, ирқи, миллатидан қатъий назар мукаррам қилиб яратилган. Бу ҳақда Қуръони Каримда: "Дарҳақиқат,(Биз)Одам фарзандларини (азиз ва )мукаррам қилдик".дейилган (Исро-70оят)Инсонларни турли эътиқодда бӯлишлари Аллоҳ таолони хохишига кӯра бӯлган ишдир.Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини берган. Диний бағрикенглик -бу турли эътиқодларга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йӯлида ҳамеор ,ҳамжиҳат бӯлиб яшашни ифодалайди. Пайғамбаримиз (с.а.в)"Ким бекордан бекорга мужоҳид (Исломни қабул қилмасдан ислом диёрида келишув асосида яшовчи одамларни ӯлдирса, Аллоҳ унга жаннатни харом қилади.!"деб марҳамат қилганлар.Давлатимиз раҳбари эътироф этганларидек "Ӯзбакистоннинг бойликлари кӯп,лекин бизнинг энг катта бойлигимиз,энг юксак қадриятимиз жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дӯстлик ва ҳамкорликдир."Ҳар хил миллат вакиллари гарчи динлари ва диний эътиқодлари ӯзаро фарқ қилсада, бир -бирларининг тиллари, тарихлари, маданиятлари, миллий урф одатлари ва қадриятларини билиш ва ҳурматлашга, ӯзаро тотув бӯлиб яшашга даъват этилган.Аллоҳ таоло ер юзида турли миллат ва элатларни турли хил тилда сӯзлашувчи халқларни яратишининг ҳикматларидан бирини шундай баён қилади:"Эй инсонлар!Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам)бир аёл (Ҳаво)дан яратдик ҳамда бир бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман)халқлар қабила (элат)лар қилиб қӯйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз)мукаррамроғингиз тақвадорингиздир.Албатта Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. "(Ҳужурот 13-оят)Аллоҳ мазкур оятда "Эй инсонлар!"дея бутун инсониятга мурожаат қилиб,сизларни ота- онангиз бир-яъни Одам Ато ва момо Ҳаводан тарқалгансизлар.Шундай бӯлсада сизларни турли миллат, элат халқ ва қабиллаларга ажратиб қӯйдик деб марҳамат қилади. Таъкидлаш лозимки ҳар бир диннинг ӯзига хос ақидалари мавжуд. Улар баъзан бир бирига мутоносиб бӯлса, баъзан бир бирига зид ҳам келиши мумкин. Диний бағрикенглик анашу хилма -хиллик асосида келиб чиқиши мумкин бӯлган низоларни олдини олади,турли эътиқодларнинг ёнма ён ва бир пайтда мавжуд бӯла олиши учун хизмат қилади.
Минг шукрки, юртимиз тинч ва хотиржам .Ҳалқимиз осойишта умургузорлик қилаяпти. Буларнинг ҳаммаси эл орасидаги ахиллик ва тотувликнининг омиллардан бири бағрикенглик тамоилларидир.
Азиз кӯп миллатли юртдошлар ҳаммангизга мустаққиллигимизни 31 йиллик байрами муборак бӯлсин.

Навбахор МФЙ отинойиси Хаитова Махбуба
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш