Мустақиллик--олий неъмат.

30-08-2022, 15:47 admin Мақолалар 328

Мустақиллик--олий неъмат.
Мустақиллик--бу шундай улуғ неъматки, у асрлар тўфонидан соғ-омон ўтиб, ўзимиз ва ўзлигимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни англаш имконини берди. Узоқ йиллар ҳукмронлик қилган зўравон ва мустабид тузумнинг қурбони бўлган ота-боболаримизнинг орзуси, истак ва мақсадлари истиқлол туфайли рўёбга чиқди. Мустақиллик энг аввало миллий ўзлигимиз, миллий давлатчилигимиз, қадрият ва анъаналаримиз, беқиёс тарихимиз ва маънавиятимиз, ҳақ-ҳуқуқ ҳамда қадр-қимматимизни қайтариб берди. Узоқ умр кўрган, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган кишиларни рамзий маънода "жонли қомус" деб таърифлашади. Мустақиллик қанчалик улуғ неъмат эканлиги ҳақида ўша собиқ мустабид тузумни ўз кўзи билан кўрган, миллий қадриятларимиз топталган, ўзликдан айиришга уринишларни бошидан кечирганлар аниқ ва асосли, жонлироқ сўзлайдилар. Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар миллий ва умумбашарий қадриятларга дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташласак. Мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва унинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.
Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятни бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Истиқлол туфайли бизни жаҳон таниди. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Озодлик берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз--эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндошув ва тамойилларни изчиллик билан амалга оширишни тақозо этмоқда.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, қонун устуворлигини таъминлаш эътибори янада кучайтирилди. Аҳолининг фаол қатлами бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари реаллигида кўринмоқда. Ёшларнинг илм олиши, ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Чет элларда ўқиш давлат ғамхўрлигида кечмоқда. Банк-мижоз хизматида тамойили ўзини оқламоқда. Турли илмий ва амалий ишлар, ижодкорлик учун барча ёрдам эшиклари очиқ. Бир сўз билан айтганда ёшлар қўли ҳар ерга етади. Халқини эъзозлаган юртбошиси бор давлат, ғамхўр юртбошиси атрофида жипслашган эл тоабад яшагай. Эрк йўлида жонфидо этганларнинг хизматлари ёш авлодга сабоқ, тарбия мактабидир. Катта карвон қай йўлдан юрса, кичик карвон ҳам шу издан кетади, дейди доно халчимиз. Салобатли катта карвонлар доим бор бўлсин, эзгулик элимизга ёр бўлсин!
Мустақиллик абадий бўлсин!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш