НАВРЎЗ — МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗ БЕЛГИСИ
Наврўз — юртимизнинг гўзал айёми, эзгулик, нафосат тимсоли. Наврўз — пок туйғулар, улуғ ниятлар айёми. Улуғ орзулардан улуғ режалар туғилади. Шу боис ҳам Наврўзи оламни барча бирдек интизорлик билан кутади.
Шўролар замонида шундай гўзал байрамимизни диний сарқитга чиқаришмоқчи бўлишди. Уни йўқ қилишга уриндилар. Бошимиз узра Истиқлол нури чарақлади. Наврўз диний эмас, балки миллий, меҳр-оқибат, умумхалқ байрами эканлиги намоён бўлди.
1990 йилда, ҳали мустақиллик қўлга киритилмаган даврдаёқ бу айём муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан катта ва тантанали байрам қилинди. Бутун Республикамизда Наврўз ўша йили нақадар кенг нишонланганди.
Ўшанда қилинган дуолар ижобат бўлиб, 1991 йилда мустақилликка эришдик. Аллоҳ ниятларимизни ўзимизга йўлдош қилди. Асрлар оша аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган улуғ айём — Наврўз қайтди.Истиқлол йилларида Президентимизнинг саъй-ҳаракати туфайли Наврўз — умумхалқ байрами сифатида давлат миқёсида эътироф этилди. Энг қадимий ва асл миллий қадриятларимиздан бири бўлган Наврўз мустақиллик йилларида юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар учун том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.Мустақиллик халқимизнинг эзгу ниятларини рўёбга чиқарди, ўзлигимизни англаш билан бирга азалий қадриятларимизни қайтарди. Мустақиллик йилларида бу гўзаллик айёми — Наврўз тили ва динидан қатъий назар, мамлакатимизда яшаётган барча халқлар ва элатларнинг улкан шодиёнасига айланди.Наврўз миллий қадриятларимизни тараннум этувчи ҳақиқий халқ байрами. Унинг ўзига хос тарихи Она халқимиз тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Мирзо Бобур каби буюклар ўз асарларида Наврўзи олам тарихи, унинг моҳияти ҳақида қимматли фикрлар билдирганлар. Ота-боболаримиз Наврўзни байрам қилишдан ташқари, у билан боғлиқ бўлган табиат ҳодисаларини ҳам кузатганлар. Бу кузатувларини қўлёзма ҳамда босма китобларда ёзиб қолдирганлар.
Наврўз, манбаларда айтилишича араблар истилосидан анча илгариги даврларда хам кенг нишонланган.
Бир донишманддан Наврўз қачондан бошлаб байрам қилинганини сўрашибди. У — Ой ва Қуёш пайдо бўлган пайтдан бошлаб байрам қилинган, деб жавоб берибди. Абу Райҳон Беруний: “Қуёш ва Ой фалакнинг икки кўзи бўлганидай, Наврўз ва Меҳржон замоннинг икки кўзидир”, деб жавоб берган экан.Наврўз элимизнинг севимли байрами, чунки инсон қишдан анча зада бўлиб, зерикиб чиқади. Фасллар келинчаги баҳорни орзиқиб, соғиниб кутиб олади. Деҳқон боболар кўкламги ишни Наврўзи оламнинг илк кунларидан бошлайдилар. Ер ҳам йилбошини кутиб ётгандай, эркин нафас ола бошлаб, жонланади, уна бошлайди...
Дунёдаги ҳамма халқ ва элатларда она замин мавсумлари кутиб олинишининг ажойиб таомиллари бор. Айниқса, баҳор келиши билан табиат уйғонади, олам яшилликка бурканади, инсон табиатида янги ҳис-туйғулар жўш уради, эзгулик ва яхшилик ҳаммани шодликка, меҳнатга, олижаноб фазилатларга ундайди. Наврўзи олам бошланиши билан халқимиз тантанали байрамни дўсту қадрдонлар билан нишонлайди.
Қадимда ҳам умумхалқ байрами Наврўзни кутиб олиш учун катта тайёргарлик кўрилган. Байрам олдидан уй-жойлар тозаланган, ҳовлиларга, боғларга анвойи гуллар билан безалган.Наврўз кунлари кишилар қўни-қўшни, қариялар, ёр-биродарлар ва қариндошлар билан дийдорлашишган, араз-гиналарга барҳам беришган. Шу улуғ айём давомида беморларни бориб кўриш, ҳол-аҳвол сўраш ҳар бир кишининг бурчи ҳисобланган.
Наврўз байрамига атаб оилаларда махсус баҳор таомлари, яъни ялпиз, откулоқ, жағ-жағ, шўра, йўнғичқадан ва бошқа кўкатлардан сомса, патир, бийрон ва кўк чучваралар тайёрланади. Айниқса, сумалак сайли алоҳида кўтаринкилик билан кутиб олинади.
Канимех тумани "Наврўз"мфй отинойиси Н. Хаджанова.