Аллоҳимнинг бағри кенг бандаси.

29-08-2022, 17:17 admin Мақолалар 234

Аллоҳимнинг бағри кенг бандаси.



Алхамдулиллаҳи роббил аъламийн.
Ер юзаси Аллоҳ таолонинг хузурида ўзи хохлаганича маълум вақт турадиган манзилгохдир.
Икки юзга яқин давлатда етти миллиард етти юз миллион киши бор деб хисобласак, бу шунча одоб ахлоқ деганидир.
Қуръони каримда " Юсуф" сурасида хам Аллоҳ таоло ўзга дин ва маданият вакилларига қандай муомала қилиш кераклиги хақида гўзал тарзда айтади.Унга кўра Юсуф алайҳиссалом ўзга миллат, ўзга халқ,ўзга маданият муҳитига тушиб қолгандаги қилган муомалалари баён қилинади.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар :" Ким Аллохга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин"
Уламолар бу хадисни ўрганиб ,яхшилик фақат мусулмонга эмас ,балки бошқа дин вакилларига хам бирдек дейдилар.
Абу Бакр Боқиллоний раҳимаҳуллоҳ мунозара илми борасида етук уламо бўлганлар.
Кунлардан бир кун Абу Бакр Боқиллоний бир насроний роҳиб билан мунозара қилдилар. Насроний роҳиб: Сиз мусулмонлар жуда ҳам миллатпарастсизлар, деди. Боқиллоний: нима учун ундай деяпсиз?-деб сўрадилар. Насроний: Аҳли китобларнинг - насроний ва яҳудий - қизларига уйланасизлар, лекин ўзларингизни қизларингизни аҳли китобларга бермайсизлар, деди.
Шунда Имом Боқиллоний: Биз яҳудийлардан уйланамиз, чунки Мусо алайҳиссаломга имон келтирганмиз. Насронийларга ҳам уйланамиз, чунки биз Исо алайҳиссаломга ҳам имон келтирганмиз. Сизлар ҳам Муҳаммад алайҳиссаломга имон келтиринглар, шунда бизларнинг қизларимизга уйланишингиз мумкин бўлади, деди.
Роҳиб ҳеч нарса деяолмай қолди.
Ожиз ақлим ила тушунганларимни баён қилсам, Аллоҳимнинг даргоҳида хар бандаси фақат амали билан мукофатланади.
Учқудуқ туманимизда хам бир нечта миллат вакиллари яшайдилар.
Ўзаро ахил иноқ ,қуда- анда бўлиб умр гузарон қилмоқдалар.
Хар бир миллат вакили бошқа миллат вакилини хурматлайди.
Арман,тожик, рус, корейс, озарбайжон, қирғиз ,қозоқ, ўзбек -- бу шахримнинг ажралмас бир қисми бўлиб улгурган.
Баъзиларнинг соч- соқоли оқарган холида ,ўзи миллатини, урф-одатларини намоён қиладилар.
Ярашади, чунки у ўзлигини йўқотмаган.
Мустақиллигимизнинг Улуғ байрами олдидан барча миллат вакиллари маҳалла гузарларига чақирилиб, мехмон қилинаяптилар.Аллоҳ таоло барча бандаларини ирқий, диний, маданий келиб чиқишидан қатьий назар бахамжихатликка, диний бағрикенгликка чорлайди.
Дунё аҳли ва юртимда яшаётган хар бир мўмин мусулмон бандасини гўзал хулқ ила мукофатлаган Аллоҳ таолога хамду санолар бўлсин.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш