Диний багрикенглик ва миллатлараро тотувлик

25-08-2022, 17:53 admin Мақолалар 432

Диний багрикенглик ва миллатлараро тотувлик
Ер юзида бир неча юзтадан тортиб бир неча юз миллион ташкил етадиган 2000 га яқин хар хил миллат ва элатлар яшайди. Шундай экан, миллатлараро бағрикенглик, улар орасида ўзаро хурмат ва дўстона алокаларни ўрнатиш орқалигина дунйода барқарорлик, осойишталикни таьминлашнинг асосий омили булиб қолаверади. Маьлумки сунгги йиллардп айрим сийосий кучлар томонидан миллатлараро келишмовчиликларни келтириб чиқариш, улар орасида адоват уйғотиш орқали давлатларни бўлиб ташлаш ,беқарорликни келтириб чикариш холатлари учрамоқда. Ушбу келишмовчиликларни келтириб чиқаришда дин омилидан фойдаланийотгани янада аянчли оқибатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлмокда. Ислом таълимотига кўра, бутун башарият жинси, ирки, ранг, ижтимоий келиб чиқишидан катий назар, барчаси баробардир. Бу борада Расулуллоҳ (алайҳис – салом) ўзларининг муборак бир ҳадисларида ; ‘’ Инсонлар тароқ тишлари каби тенгдирлар арабнинг бошқа ҳалқларидан, оқнинг қорадан, эркакнинг айолдан устунлиги йўқ. Фақат, тақвода ҳолос’’, деб мархамат қилганлар.
Қуръони карим ‘’Рум’’ сураси 22- оятига кура, одамларнинг тили ва ранггидаги фарқлар Ҳудонинг мўъжизаларидандир. Аллох дастлаб одамзотни бир ота ва бир онадан яратди , сўнгра уларни турли миллат ва элат ҳамда ҳалқларга ажратишни ирода қилди. Бу борада Қуръони каримда шундай дейиладиж; ‘’Эй, инсонлар ! Дархақиқат , Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир айол ( Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир бирингтз билан танишишингиз учун сизларни (турли туман) ҳалқлар ва қабила (элат) лар қилиб қўйдик’’ (Ҳужурот 13) .
Исломда эътиқод эркинлиги аниқ қайд қилиб қўйилиши баробарида бошқа дийрнатларнинг барча ибодатхоналари ҳимоя ва мудофаа қилиниши, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тўсмаслиги каби аҳлоқ масалалари ҳам батафсил байон қилинган.
Бағрикенглик масаласида пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳис-салом) ислом умматигагина эмас , бутун инсониятга намуна бўлдилар .Шунингдек у зот аҳли китоблари бўлган қўшнилари билан яхши муносабатда бўлар, ҳадя бериб , улардан ҳам турли ҳадялар қабул қилардилар. Қўшничилик одоблари , уларга яхшилик қилиш борасида Расулуллоҳ (алаҳис-салом) дан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Жумладан , Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади;’’Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин.’’
Аллоҳ таъало барча бандаларини диний ,ирқий, маданий мансублигидан қатъий назар ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка чорлайди.
Шу ўринда юртимиздан етишиб чиққан алломалар ўз асарларида динлар ва миллатлараро бағрикенгликни тарғиб қилиб келганларини алоҳида қайд этиш лозим.
Буюк олим имом Мотуридийнинг Қуръон тафсирига бағишланган ‘’Таъвилот аҳли сунна’’ асари ‘’Ҳаж’’ сураси 40-оят тафсирида ; ‘’ Черков ва синагогаларни вайрон этиш ман этилади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар юртида шу давргача улар бузилмай сақланиб қолган. Бу масалада илм аҳли орасида ихтилоф йўқдир’’,деб қатъий таъкидлайди.
Самарқандлик фақих мусаффир Абу Лайс Самарқандий эса , ўзларининг тафсир китобларида ‘’Сизлар билан уруш қилмаган ўзга дин вакиллари билан борди-келди қилинг,улар билан адолатли муомала қилинг’’ , деб йозади.
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтганда, ислом таълимотига кўра бу дунеодаги барча инсон борки, улар ирқи , насл насаби , келиб чиқишидан қатъий назар тенгдирлар.Бошқа миллат ва дин вакиллари билан ҳамжиҳатликни чуқурлаштириш учун мусулмонлар улар билан мулоқот қилмоқлари лозим. Қуръон бу дунеони барча халққ ва дин вакиллари тинч тотув яшайдиган замин деб эълон қилди. Демак ислом дини азалдан инсониятга асл муруватни хатто ўзга дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатади.
Кармана тумани"Зиёкор"мфй отинойиси Аминова Шохсанам
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш