Тил робитаи оромижондир.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар, дурудларимиз бўлсин.
Аллоҳ таоло " Кўнгил хазинасин қулфи тил, калити сўз" дея боболаримиз нутқи ила бизларга мархамат қилди.
Инсон тил ёрдамида ўз фикрини, ички туйғуларини ошкор қилади .
Тил орқали маънавий,маиший ёрдам бера олади,аксинча бошига бало орттиради.Тилдан келадиган баёзи кўнгилсизликларни " тил офати" хам дейилади.
Аксига тил билан одам бахт саодатга хам эришади.
Бу оламда одам ,миллат кўп ,тил кўп.
Астойдил харакат қилинса, бошқа миллатларнинг ҳам тилини ўрганиш мумкин.
Ўзбекистонда жаннатмакон юртимизнинг ҳам ўзига хос ўз тили бор.
Эркинлик, мустақиллик бизга ўзи тилимизни қайтариб берди.
Бир минг тўққиз юз саксон тўққизинчи йил ,йигирма биринчи октябрида ўзбек тилига ўзбек тили мақоми берилди.
Бежизга "Тилга эътибор - элга эътибор " дейилмайди.
Тил- миллат кўзгусидир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким охират кунига иймон еелтирса ,яхши гап айтсин ёки жим турсин " деганлар.
Шу хусусда баъзи маълумотлар ва уламоларимизни бизга кўрсатмалари бор.
Жумладан, таниқли Аллома Муҳаммад Зоҳид Қўтқу “Тилни тийиш – бу хоинлик, тухмат, ёлғон, ғийбат,чақимчилик, истеҳзо, бировни масхаралаш, ёлғон қасам ичишдан тийилиш, азон ва иқомат айтилаётганда, масжидларда, Қуръони Карим тиловат қилинаётганда, хутба пайтида, хожатхонада, жимо пайтида сўзлашмоқдан тийилиш, Қуръони Каримни ўз раъйига кўра тафсир қилиш, омонат сўз ва сирларни фош этиш, гуноҳкорларни ҳимоя қилиш, биродарлар узрини қабул этмаслик, мўминларни қўрқитиш ва шунга ўхшаш тил воситасида бажариладиган беҳуда ва ёмон амаллардан ўзини сақлашдир”, - таъкидланган.
Кўпинча сўз айтиб, бўлдим пушаймон,
Айтмаган сўзимдан – доимо шонмон
Абу Абдуллоҳ Рудакий
Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».
Икковини Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Вақтнинг қадрига етган, унинг бебаҳо ва қайтмас неъмат эканлигини тушунган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гап-сўзлар билан машғул бўлган одам гавҳарни қўйиб, тезакни олган билан баробардир. Бу эса умрни бекор ўтказиш демакдир.
Бу борада Абу Бакр ибн Ашён эса, “Тупроқ сувни тортиб олиб қуритгани каби, кўп гапириш ҳам савобларни қуритади”, - дея кўп гапиришдан тийилиш ва хушёрликка чорлаганлар.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Абу Саъийддан ривоят қилинади:
«Одам боласи тонг орттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга: «Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз, дейдилар».
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдага эътибор бериш лозим. Тил кишининг бошқа аъзоларини бошчиси ва даъватчиси ҳамда уларни етакчиси (яхшилик ёки залолатга) эканлиги билинади.
Дарҳақиқат гапнинг зиёдасидан фойда олиш амримаҳол. Зеро, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)айтганларидек: «Гапнинг ортиқчасида яхшилик йўқ». Қолаверса, Умар ибн Хаттоб (р.а): «Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ҳам кўпаяди», дея бу борада янада зийракликка чорлаган.
Ҳаким зотларларнинг биридан: «Сени бунчалик ҳикматга нима етказди?» деб сўралганда, «Билган нарсамни сўрамайман, кераксиз нарсани гапирмайман», деб жавоб берган экан.
Демак, Аллоҳимдан ўқиган ва эшитган нарсаларимизни амал қилишимизни насиб этишини ва юртимиз тинч осмонимиз мусаффо,турмушимиз фаровон бўлишини,турли тилдан келадиган хар хил ғаразли офатлардан сақлашини сўраб дуо қиламиз.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова