Ўзбекистон- бағрикенглар диёри.
Бисмиллаҳир роҳманир рохим.
Аҳил дўстлар турли таналаридаги бир жондир. (Анвар Аҳмад.2250-ҳикмат)
Аллоҳ Ҳазрати Одам Ато ва Ҳазрати МомоҲаво зурриётларини ерда халифа қилган ва ер юзини обод қилишга,бузғунчилик қилмасликка, бир-бирларига дўсту биродар бўлиб яшашга буюрган. Бу ҳақда Қуръони каримда : “Аллоҳ эса бузғунчилик – фасодни севмайди” -деб марҳамат қилган. (Бақара сураси,205 оят.) Аллоҳ азза ва жалла Росулиакрам салоллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган бўлиб : “(Эй Муҳаммад!салоллоҳу алайҳи васаллам) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз”- (Анбиё сураси,107оят.) дея таъкидлаган.Муҳаммад салоллоҳу алайҳи васалламдан бизга шундай ҳадис ворид бўлган:”Сиз ўзингиз яхши кўрган (муҳаббат қилган) нарсани биродарингизга раво кўрмаганингизча комил мўмин бўла олмайсизлар ”(Имом Бухорий,13-ҳадис.) Имом Нававий бу ҳадисни шундай шарҳлаган: Ҳадисда келган “муҳаббат”сўзидан мурод инсонлар ўртасидаги муҳаббат эмас,биродарига яхшилик ва манфаатларни тилашдир,Бу умумбашариятга нисбатан,яъни у мусулмонга ҳам,бошқа дин вакилига ҳам бирдай яхшиликни исташ лозим, деганидир.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан бошлаб Ўзбекистонда яшаётган кўпмиллатли ва турли динларга эътиқод қилувчи аҳолисининг эътиқод эркинлигини таъминланиши Ўзбекистон Республикаси Кониституциясида, Ўзбекистон Республикаси Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунида белгиланиб мустаҳкам ҳимоя остига олинган.Бундан ташқари 2017-2021йилларга мўлжалланган давлат дастури Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устивор йўналиши диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланишига қаратилган эди, ҳозирги вақтда Ҳаракатлар стратегиясининг давоми 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари давлат дастурининг бешинчи тамойилида :” Турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик,ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш;
- Давлат сиёсатида барча миллат ва элат вакилларининг миллий ўзлигини, она тили ва маданиятини, дини,урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият беришга қаратилган.Ушбу тамоилларга асосланган ҳолда Бухорода “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ўтказилди. Форумда Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Африка мамлакатлари ва АҚШ етакчи дин уламолари, илоҳиётшунослар, ҳуқуқшунослар ва Ўзбекистон томонидан турли конфессиялар вакиллари, дин олимлари, уламолар, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари қатнашдилар. Бухоро декларациясида Ўзбекистон ҳамда жаҳон ҳамжамиятининг эътиқод эркинлигини тарғиб қилиш борасидаги амалий қадамлари ўз ифодасини топган бўлиб, қарама-қаршилик ва келишмовчиликларнинг олдини олиш, жаҳон миқёсида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг етакчи роли кўрсатилди.
Кўпмиллатли Ўзбекистон аҳолисини қайси динга эътиқод қилиши ва қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар ўз дини, ўз миллий урф - одатларига бемалол амал қилишлари ўз тилларида мулоқот қилишлари таъминлаб берилган.Ўзбекистонда етти тилда: ўзбек,рус,тожик,қозоқ,қирғиз,туркман,қорақалпоқ тилларида таълим олиб борилади.Худди шунингдек телекўрсатувлар,нашрлар мавжуд, элимизда ўзга миллат вакилларининг 138 нафар маданият марказлари фаолият юритмоқдалар. Ўзбек миллати сахий ва бағрикенг миллат бўлганлигидан ўзга миллат ва дин вакилларига нисбатан доимий равишда узоқ йиллардан бери ўзаро ҳурмат, дўстлик,меҳр - оқибат кўрсатиб бир замин ва бир осмон остида бир-бирларини қадриятларни қадрлаган ҳолда яшаб келмоқдалар.Бир динга эътиқод қилувчи қардош ҳалқлар орасида қуда-қариндошлик ришталари ҳам боғланиб кетган. Бугунги кунда 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар Ўзбекистон аҳолисини ташкил қилади.Уларнинг миллати, диний эътиқоди бошқа бўлсада бир мақсад йўлида бирлашадилар ва шу эзгу мақсад йўлида меҳнат қиладилар.Уларнинг мақсади давлатимиз ривожига ҳисса қўшиш, тинчлик ва осойишталикда, мусаффо осмон остида, ҳамжиҳатликда шукроналик билан яшашдир.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси : С.Хушматова