“ Диний бағрикенглик”
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Аллоҳ таоло ўз каломида бандаларини ўзаро ҳурмат ва эҳтиромда тинч-тотув ,аҳил иноқ яшашга даъват этиб шундай дейди:”Дин тўғрисида сизлар билан уришмаган,ва сизларни ўз юртингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас.Албатта Аллоҳ адолатли кишиларни севар”.(Мумтаҳана сураси 8 оят).Бизнинг мусулмон динига эътиқод қилувчи ўзбек халқимиз азал-азалдан ўзининг бошқа дин ва миллат вакилларига ўзаро ҳурмат- иззатда, яхшилик тилаб, меҳрибончилик кўрсатишини доимо исботлаб келганлар. Фикримизни асослаш мақсадида яқин ўтмишга назар соламиз.1941-1945 йиллардаги фашизм босқинчилари томонидан содир этилган Улуғ Ватан уруши йилларининг оғир кунларида мамлакатимиз бўйлаб очарчилик ҳукм сураётган бир пайтда оддий ишчилар синфига мансуб Шоаҳмедовлар оиласи беқиёс инсонийлик фазилатларини намоён этганлар.Уларнинг бошпанасиз,оч юпун, етим қолган турли миллат ва бошқа динларга эътиқод қилувчи оилаларнинг болаларини фарзандликка олишлари улар билан бир бурда нонини, ҳар на топганини баҳам кўришлари, бирлари ота ,бирлари она бўлиб уларни бағриларига босишлари мусулмонларни нақадар бағрикенг олийжаноб инсонлар эканлигини исботидир.
Мана шу ўринда Росулиакрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадисни келтирмоқликни жоиз деб билдим:”Сиз ўзингиз яхши кўрган (муҳаббат қилган)нарсани биродарингизга раво кўрмаганингузча комил мўмин бўла олмайсизлар”-деб марҳамат қилганлар.(Имом Бухорий,13-ҳадис) Имом Нававий бу ҳадисни шундай шарҳлаганлар:Ҳадисда келган “муҳаббат”сўзидан мурод инсонлар ўртасидаги муҳаббат эмас,аксинча биродарига яхшилик қилиш ва манфаатларни тилашдир.Бу умумбашариятга нисбатан, яъни мусулмонга ҳам, бошқа бир дин вакилига ҳам бирдай яхшиликни исташ лозим деганидир . Бизнинг онги -шууримииз ва қон-қонимизга сингган меҳридарёлик бугунги кунга келиб давлатимизда чиқарилаётган фармон ва қарорларда акс этиб турибди.Чунки тинчлик ва барқарорликни мустаҳамлаш, жамият ижтимоий -маънавий соғлом бўлиши учун диний бағрикенглик таъминланиши зарурдир.2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи “Хавфсизлик миллатлараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган,ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устивор йўналишлар”ининг 1.банди “Хавфсизлик,диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устивор йўналишлар”деб белгиланганлиги мамлакатимизда, Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йил 19.сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик”резалюциясининг қабул қилиш таклифи билан чиқишлари, 2018 йил 12 -декабрда БМТБош Ассамблеясининг ялпи сессиясида 50 дан зиёд мамлакат томонидан ушбу резолюциянинг қабул қилиниши нафақат республикамизда балки жами ер курраси аҳолисини ўзаро диний бағрикенгликда милатлараро баҳамжиҳатлик билан тинч-тотув ҳаёт кечиришлари кафолатидир. Мазкур резолюция бағрикенглик,диний эркинлик,қайси динга бўлса ҳам эътиқод қилувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш,жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилларига асосланади.Албатта диний бағрикенглик ва миллатларнинг ўзаро мамлакатимизда баҳамжиҳат аҳилликда умргузаронлик қилиши миллий ва диний қадриятлримиз асосида амалга оширилади.Ўзга миллатлар урф-одатларига ва динининг ҳукмларига ҳурмат билан қараш биз мусулмонларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан меърос қолдирилган диний қадриятдир.
Навбаҳор тумани бош отинойиси: Хушматова С.