Миллатлараро_тотувлик

26-08-2022, 19:58 admin Мақолалар 319

#Миллатлараро_тотувлик
#Диний_бағрикенглик
#МАҚОЛА
#УЧҚУДУҚ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ислом дини инсонларни ўзаро мурувватли бўлишга чақирганидек, бошқа дин вакилларига ҳам бағрикенглик билан муносабатда бўлишга чақиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади:
“Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг инсонларга кўпроқ манфаат келтирувчиси Аллоҳга маҳбуброғидир” Юртимизда азалдан диний бағрикенгликка асосланган қадриятлар устувор бўлиб келган. Мисол учун қадим замонларда мусулмонлар Яхудийлик, Насронийлик каби дин вакиллари билан тинч-тотувликда яшаб келганлар.

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшайди. Улар турли динга эътиқод қилади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди, деб белгилаб қўйилган.

Қуръони каримда шундай дейилган: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси, 13-оят). 
Демак, одамларнинг асли бир: ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқалган. Айни чоғда, Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.

#Ибрат
Пайғамбаримиз с.а.в. аҳли китобдан қўшнилари бўлган. Улар билан яхши қўшничилик қилар, ҳадя берар ва улардан қабул қилардилар. Ҳабашистондан насронийлардан бир нечтаси келганда, Расулуллоҳ с.а.в. уларни масжидга тушуриб, ўзлари зиёфат бериб, хизмат қилганлар. У зот шу куни бундай деганлар: “Булар саҳобаларимизга ҳурматли эдилар, бугун мен ўзим уларни икром қиламан”.

Азизлар! Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун одамзотга яхши муомала қилишни буюрганлар. Демак, динимизнинг жавҳари, асл моҳияти ҳам инсон зотини севиш экан.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"ҚИЗИЛҚУМ" жомеъ масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев

Дўстларга ҳам улашинг!!!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш