Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик
Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий маданиятнинг соҳибига айланди. Бугунги кунда халқлар орасидаги тотувлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик каби ахлоқий тамойиллар, юртни севиш, халқ фаровонлиги учун қайғуриш, оилада ота–онани, катталарни ҳурмат қилиш, қариндошлар, қўни–қўшнилар билан яхши муносабатда бўлиш, барча инсонларга бирдек чиройли муомала қилиш каби хулқ–атвор меъёрларини илмий асосда ва холис ёндашган ҳолда талқин қилиш ва етказиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу орқали ватанимиз тараққиёти кундан–кунга ривож топади, чунки маърифатли инсонлар бир–бирларига ёмонлик тиламайди, ўткинчи хою–ҳавасларни деб, халқига, ватанига хиёнатни ўйламайди.
Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат. Бугун унинг ҳудудида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликка, Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган миллий сиёсат ишлаб чиқилди.
1992 йилда ташкил этилган Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил мазкур ташкилот негизида, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 140 га яқин миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.
Кўп миллатли юртимизда ўзаро дўстлик муҳитини яратиш, диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат, 16 та диний конфессия, 153 та миллий-маданий марказ, 38 та “Дўстлик” жамияти вакиллари тенг ҳуқуқли ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликда аҳил-иноқ яшаб келмоқда.
Ўзбекистонда турли конфессиялар, динлар, миллатлараро тотувлик, иноқлик муҳити, маданияти шаклланган. Бунинг негизида асрдан асрга ўтиб келаётган қадриятлар, анъаналар мужассам. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон турли миллат ва дин вакиллари учун маданият маркази бўлди. Халқнинг бағрикенглик, меҳмондўстлик каби фазилатлари туфайли бу жараён янада осон кечди. Юртимизда турли дин вакиллари ҳуқуқ-эркинликларининг сиёсий ва ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш бўйича Марказий Осиё мамлакатларининг тажрибаси, динлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш бўйича кўрилган чоралар, Марказий Осиё давлатларининг ушбу соҳалардаги ижобий тажрибасини халқаро ҳамжамиятга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос ёндашувлари асосида ижтимоий-маънавий муҳит тубдан ўзгарди. Энг аввало, диний ташкилотлар жамият тараққиёти ва юрт тинчлигида ўзига хос муҳим ўрин тутадиган мавқега эга бўлди. Бунда инсоннинг бошқа дин, ўзга маданият, алоҳида инсонни ҳурмат қилиш, ўз биродаридек қабул қилиш кўникмаси шаклланди. Турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар тинчлик ва тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Дунёда яшаётган кўп сонли халқлар турли динлар ва ақидаларга: насронийлик, яҳудийлик, буддавийлик, ҳиндуийлик, бутпарастлик ва мажусийлик кабиларга мансубдирлар. Бу дунёда ҳар бир инсон уларни қайси динга мансублигидан қатъий назар, барча одамларга ҳурмат, муроса, авф ва адолат, муҳаббат ва раҳм–шавқат кўрсатишга масъулдирлар. Динимизда ҳар бир мусулмонга аҳли китобларнинг ҳатто ибодат қиладиган жойларни чуқур ҳурмат ва ҳимоя қилиш муҳимлигини очиқ–ойдин кўрсатиб қўйилган. Демак, юқоридагилардан маълум бўладики, жамиятнинг ривожланиши, тинч ва осойишта бўлиши, тотувлик ва ҳамжиҳатлик қарор топиши учун инсонлар ўзаро меҳрли, оқибатли бўлиши, доимо яхшилик қилишлари, бир–бирларини кўрганда салом бериш, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қариндошчилик ва қўшничилик ҳақларига риоя этиш, ўзга дин вакилларига бағрикенг бўлиш каби инсоний фазилатларда намоён бўлади. Бугунги ёш авлод тинчлик ва барқарорлик масаласига ўзини дахлдор деб билиши ва бу буюк неъматларни асраб-авайлашнинг нақадар муҳимлигини чуқур англай олиши лозим.
Зарафшон шахар бош отинойиси Мутахарова Лутфия