Мустақиллик  бу эркинлик  дегани .

25-08-2022, 16:10 admin Мақолалар 328

Мустақиллик  бу эркинлик  дегани .

Бугунги Кунда она юртимиз озод ва обод бўлган, тинч хотиржам она юртимиз
Ўзбекистонда мустақиллик  байрамига қизғин тайёргарлик кўрилаяпти.
Мустақиллик байрами кенг нишонлаётган шундай паллада  мен хам кекса она сифатида юртимиз бошидан ўтган нарсаларни хаёл чизгиларидан ўтказдим.
Бугунги Кунда она юртим озод ва обод .Бизнинг авлод
мустақиллик деган саодатнинг  қасрида яшаяпти .
Аллоҳга шукур , тинч омонмиз ,
хотиржаммиз .
Ризқимизни бехавотир еяпмиз .
Дастурхонимиз тўкин.
Одамларимиз бахтиёр ,
Фарзанду набираларимиз билим олиши, ўйнаб ,ҳордик, чиқариши, хуллас ҳамма эҳтиёжлар учун шароитлар яратилган.
Бундан хурсандмиз , хотиржаммиз.
Шундай хотиржамликнинг  абадий давом этишини тилаймиз эрта  кеч .
Аммо ўтган йилларга Назар ташласак  тилимиз, марака— маросимларимиз , миллий байрамларимиз  қанчадан қанча қадриятларимиз  топталган, вайрон бўлганини  эслаймиз.
Ким эканлигимизни ,нега келганлигимизу нимани олиб кетишимизни ,ҳисоб— китоб, охират ва жазо  ҳақ эканлигини англатди.
Унинг зикри билан яшашни саодат билдик. Бу бизга мустақллик  берган энг буюк неъматдир.
Советлар тузуми таъсири остида дахрий бўлиб  ўтиб кетган  аждодларимизни аянчли  қисмати олдида  бизнинг тақдиримиз  порлоқлигига ,пешонамиз ярқироқлигига  шукроналар айтдик.
Аста - секин кўзимиз очилиб" бахтиёр " ёшлигимиз ўтган советлар тузумида  нималардан маҳрум  этилиб катта бўлаётганимизни , аждодларимиз  нима учун қатағон қилинган, осилган, сургун қилинганини  англаб етдик.
Шўролар давридаги саъй - харакатлари билан " қонхўр " , "жаллод" , "каллакесар"  номини олган   авлиё бобом Амир Темур хазратларининг муборак номларини  аслан  тикладик. Дунё кезиб илм уммонидан  бахраманд бўлиш  боболардан қолган меросдир." Илмни  Хитойдан  бўлса ҳам бориб ўрганинглар !  Ҳадисига амал  қилган илм аҳиллари илми уммон  денгизида  ғаввос каби сузганлар ва ўлмас асарлар ёзиб қолдирганлар.
Юрт донғини  элга ёйганлар, шухратига  шухрат,
обруйига обру қўшганлар.
Ана шундай буюк меросдан биз ажралган эдик.Бугунги кунда ўша мерос яна қайта тикланди.
Биз боболаримиз меросини завқ шавқ, Билан  фаҳр ифтихор билан ўрганаяпмиз.Биз қадриятларимизни тиклаяпмиз.Биз муқддас калом
Қуъони каримни  ўқишни  чиройли йўлга қўйиболганмиз.Приздентимиз
Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг чақириқлари билан  бошланиб  бутун Ватан аҳли  катта-ю кичик  ёшу - қари ўқишга тушиб кетишган.
Хамма жойда  тил ўрганиш  хоҳлаган тилини ўрганиш  ёки бўлмаса илм олиш  йўлга қўйилди.
Бизнинг қадриятларимиз  ичида  Энг аввалгиси ва Энг шарафлиси
Қуръон каримни ўқишни
тақиқлашган эди.Бугунги кунда мана шу Каломни ўқиш  ва ўқиганда ҳам  тўғри ўқиб ўрганишни  чиройли йўлга қўйилгани  бизни ютуғимиз.
Аллоҳим бу мустақллик  неъматини  абадий бардавом бўлишини Ўзи асрашини  Ўзидан сураймиз.
Бу неъматини шукрини қилиш  ҳаммамизга ва хар биримизга боғлиқ, азизлар.
Келаётган айём муборак бўлсин .

Хатирчи тумани"Гулистон" МФЙ отинойиси Х. Саматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш