Ӯзинг мени улуғлардан,
Улуғимсан Ватаним.
Мен дунёни нима қилдим,
Ӯзинг ёруғ жаҳоним,
Ӯзим ҳақон, ӯзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим ягонам дейми,
Топинган маконим дейми,
Ӯзинг мени улуғлардан,
Улуғимсан,Ватаним.
Ватанимизни истиқлолга эришиши шарофати билан қанчадан -қанча неъматларга мушарраф бӯлдик. Мустақилликдан олдин масжидларни тӯлдириб,ёшу-қарилар эмин-эркин ибодатларимизни адо этишимиз қаерда эди. Мустақиллигимиз туфайли Юртимиз йилдан йилга обод бӯлиб, халқимизни фаровонлиги йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кечаю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз лозим бӯлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам)ҳадисларининиг бирида марҳамат қиладилар "Аллоҳ таоло бандасига кичикми, каттами бир неъмат берса ва банда уни шукронаси учун "Аллоҳга ҳамд бӯлсин "деса,шунда ӯша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бӯлади"деганлар.Ҳозирги кунда барчамиз ер юзининг баъзи жойларида бӯлиб турган турли офат ва балолар ҳақида эшитиб, кӯриб турибмиз. Юртимизни самовий ва арозий балолардан сақлаб турганлиги учун Аллоҳ таолога беадат ҳамду шукроналар айтмоғимиз лозим.Тинчлик ва хотиржамлик улуғ неъмат эканлигини фарзанд ва набираларимизга тушинтирмоғимиз лозим.
"Янги Ӯзбекистонда эл азиз,инсон азиз!"шиори остида бу йил истиқлол байрамини кутиб олар эканмиз зеро, Юртбошимиз айтганларидек "Халқимизнинг энг катта бойлиги бу тинч ва омонликдир"Демак ,юртимиз тинч,халқимиз фаровон, фарзандлари соғлом ва кексаларимиз дуогӯй эеан ,бугунги пандимия даври албатта, тез кунларда ортда қолиб, ҳар кунимиз қувончли кунларга айланади.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда "Ва Роббингизнинг "Қасамики, агар шукур қилсангиз ,албатта сизга (неъматларни) зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз ,албатта азобим шиддатлидир.деб айтганлигини ҳам эсланг"
Бу оятда (Шукур)сӯзи аслида миннаддор бӯлиш, рахмат айтиш маъноларида бӯлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бӯладиган тарзда сарфлашни англатади. Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қӯйган. Буни эвазига эса биздан фақат бир нарсани ӯзига итоат қилишимизни ,неъматларига шукр этишимизни талаб қилади,холос. Хулоса қилиб айтамизеи ,Аллоҳ таолога тинч, хотиржам ҳаётни ато қилгани учун қанча шукр қилсак шунча оз.Аллоҳ таоло юртимизни ӯз паноҳида асрасин!
Барчамизга Ватанимиз, мустақиллиги муборак бӯлсин.
Навбахор тумани "Навбахор "МФЙ отинойиси Хаитова Махбуба.