“Улуғимсан Ватаним”
Бисмиллаҳир рохманир рохиим.
Бизга яшамоқлик учун жаннатмонанд гўшани макон этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ватанни севмоқликни мерос қилиб қолдирган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламга мукаммалдуруду саловатлар бўлсин!
Ҳа дарҳақиқат! Ватанни севмоқ -имондандир. Уни азиз тутмоқлик Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир . Мусулмонлар мушриклар томонидан тазйиққа учраб Аллоҳ буйруғи билан Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларига амр этилганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томон боқиб шундай деганлар : ”Қандай яхши шаҳарсан ! Қандай ҳам менга севимлисан! Агар қовминг мени сендан қувмаганида сендан бошқа жойда яшамас эдим”-деб юракларидаги ватанига нисбатан бўлган севимли туйғуларини изҳор қилганлар . (Имом Термизий ривояти).
Шоҳ Бобур Ватандан кетиб умрининг охиригача она диёри фироқида куйиб ўтди . Шоир Муҳаммад Юсуф эса Ватанда туриб уни соғиниб яшади.
Ўткир қалам соҳиби забардаст шоир марҳум Муҳаммад Юсуф Ватандан айро уч кун туролмаслигини , ўз Ватанининг баҳорда туғилган қўзиси араб оҳусидан азиз эканлигини , Парижнинг ресторанларига ўз Ватанининг битта тандирини алмашмаслигини соддагина тилда маромига етказиб сатрларга битиб, Ватан туйғусини юракларга жойлаб қўйган. Улуғ шоирнинг шундай бир сатри доимо мени уйга толдириб чуқур мушоҳада этишга чақиради:
Олмос қалъам
Кузда кетган қушлари ҳам ,
Баҳор қумсаб , қайтган айвон ,
Ўзбекистон, Ўзбекистон.
Айни ҳақиқатдирки, кузда кетган турналар , уйимиз айвони тепасида ин қурган қалдирғочлар адашмасдан ўз маконларига қайтадилар. Тинимсиз сайраб ўзларининг эсон-омон қайтганларини нишонлайдилар. Ҳатто қушлар Ватанини соғиниб келадилар. Лекин айрим фарзандлар ҳатто қушларчалик ўз Ватанларига садоқатли бўлаолмаяптилар.
Нега, айрим фуқароларимиз билиб-билмай , кўр- кўрона диний мутаассиб бўлиб , эътиқодда адашиб экстримистик ғоялар таъсири остида ватанни тарк этиб, ўзга юртлардакиндик қонлари тўкилган тупроқдан айрилиқда сарсон-саргардон бўлиб юрмоқдалар? Ота-оналар фарзандларини гўдаклик чоғларидан минг машшақат билан ўндириб -ўстирадилар . Она Ватан уларни камолга етишлари учун ўз бағрини очиб, барча шарт-шароитларни яратади. Ўниб -ўсиб қўлидан иш келганда қандайдир моддий манфаатдорликни кўзлаб , кимларнинигдир қутқусига учиб ,уларнинг пуч ваъдаларига ишониб , ўниб-ўсган тупроғини топтаб, туз еган тузлиғига тупуриш учун ким бўлиш керак? Шоир Муҳаммад Юсуф айтганларидек:
Тузунг тотиб унутганлар хор бўлади
Кўзларига икки дунё тор бўлади.
Шодон даминг кўролмаган юртфурушлар ,
Бир кун бир кафт тупроғингга зор бўлади.
Юртфурушларнинг тирик юрса қадри -қиммати , ўлса яқинлари зиёрат этгулик мозори бўлмайди . Чунки улар ота-онасидан олганлари , Ватанидан олганлари қарзларини тўламаганлар. Доно халқимизда шундай нақл бор : ” Олмоқнинг бермоғи бор ”-деган. Аллоҳ таборака таоло ҳар бир бандасига эгасини ризолигини топишлиги учун муҳим вазифани юклаб қўйган . Аслида ҳар бир фарзанднинг зиммасига юкланган вазифаси бор бўлиб: ота -онасини хизматини адо этиш, киндик қони тўкилган она юрти гуллаб яшнаши учун бор имкониятларини ишга солиб ривожланишига ҳиссаларини қўшишлари билан Аллоҳ ризолигини топадилар. Ўзбек ўғлонлари юрт эгалари ҳеч қачон ўз Ватанларини ташлаб чиқиб кетмаганлар ўз юртларига таҳдид қилмаганлар . Улар юрт ҳимояси , Ватан тинчлиги учун мардлигу , жасоратлар кўрсатганлар , агар лозим бўлиб қолганда жонларини фидо қилганлар . Тарихдан бундай воқеаларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ватан-бу ота макон, она юрт . Онани ташлаб кетиб бўлмайди , онага таҳдид қилиб бўлмайди . Бу гуноҳи -кабирадир . Ватан- аждодлар, ота-боболар хоки ётган муқаддас макон , киндик қонимиз тўкилган маскан , ўнар -ўсаримиз , ору-номусимиз , ҳар кун жойнамозда сажда қилиб Яратгувчидан тинчлигини сўраб тупроғини ўпгувчи замин-ифтихоримиз, юрсак мадоримиз , ўлсак мозоримиздир!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари: С.Хушматова.