Қутлов.

19-08-2021, 13:37 admin Мақолалар 684


Қутлов.
Она юртим, Ўзбекистоним менинг
Жаннатларга монанд маконим менинг
Тўйингни қутлайди юрак орзиқиб,
Садқа бўлсин сенга, бу жоним менинг
Бўлаверсин Мустақиллик барқарор
Тарихингда қанча қонли излар бор
Қодирийлар,Усмонлару Чўлпонлар
Юрагимдан сирқиган қоним менинг
Пахта борми,пилла борми ўзингга
Эга бўлдинг ўзинг нону-тузингга
Мустақиллик шуъла сочди юзингга
Ахийри ушалган армоним менинг
Ҳордиқ нима, ором нима билмаган
Тўрт фаслнинг бир кунида тинмаган
Не кунларни кўрган, аммо ўлмаган
Қўли қадоқ бободеҳқоним менинг
Ўттиз йилки, жаранглайди шўх созинг
Оққуш каби баланд бўлди парвозинг
Оламларни тутди бу кун овозинг
Гулла, яшна , шарафим, шоним менинг
Довруқлари достон ботир ўғлонлар
Дунёни ҳайратда солган полвонлар
То тирикмиз, сенга содиқ бу жонлар
Тупроғи зар, нурли ошёним менинг
Дунёларга афсонасан сен ўзинг
Тилдан тушмас қаймоғингу нон-тузинг
Мангуликка порлаб турсин юлдузинг
Она Ватан, Ўзбекистоним менинг.



Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ,Сарбозор маҳалласи
отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш