Аёл сабру матонати.

16-08-2022, 15:04 admin Мақолалар 202

Аёл сабру матонати.
Аёл - гулдан нозик, тошдан қаттиқ сабр-бардош тимсолидир. Унинг иродаси ва бардоши олдида тоғлар ҳам бош эгади.
Ёзнинг жазирама кунлари... Сиҳатгоҳда дам оляпмиз. Эрта тонг, ҳаво мусаффо, сокин. Атрофдаги манзара кўзни қувонтиради. Шу мусаффо ҳаводан тўйиб нафас олиш учун тонг саҳар ташқарига чиқаман. Шифобахш сувдан ичиб атрофни айланаман. Шундай кунларнинг бирида қўлида ҳасса, тўладан келган аёл чақириб қолди.
- Синглим, бу ёққа келинг!
- Ассалому алайкум, яхшимиз?- деб олдига яқинлашдим.
- Сингилжон, илтимос ҳу анави боғни мен билан бирга айланинг. Бир ўзим боришга ҳижолат бўляпман, -деб олмазор, хурмозор томонни кўрсатди.
- Хўп, майли бирга айланамиз,-деб унга эргашдим. Биргалашиб боғ томон юрдик. У ёқ, бу ёқдан суҳбатлашиб, танишдик. Қўқондан эканлиги, исми Шаҳодатхон ,68 ёшда эканлигини билиб олдим. Шаҳодат опа ўтмишини эслаб кўзига ёш олди. Учта қизим, бир ўғлим бор эди. Кунларнинг бирида қишлоғимизда кўпкари бўлди. Уйимизда отимиз бўларди. Шунда ўғлим 8-синфда ўқирди. Кўпкарида қатнашаман деб отни олиб чиқибди. Кўзангини тополмасдан ўрнига ип боғлабди. Кўпкари қизиган пайтда от ўғлимни йиқитиб судрабди. Бир ҳолда уйга олиб келишди. Шундан кейин қора кунларим бошланди. Ўғлимни этмаган докторим, табибим қолмади. Боламга қараб йиллар кетидан йиллар ўтди. Аллоҳга керак эканки, ўн етти йилда олиб қўйди. Шу ғам-андуҳ билан умрим ўтди.
Етти йил аввал инсулт олиб тўшакка михландим. Турмуш ўртоғим, қизларим атрофимда парвона. Аллоҳга беадад шукроналар бўлсинки, секин-секин ғамга ҳам кўникдим. Аста-секин оёққа тура бошладим. Боғимиз бор эди, куёвимга ҳатлаб бердик. Набиралар келишади, Улар билан овора бўлиб, кунимиз ўтганини билмаймиз. Улар кетишса, ҳовли “ Ҳув” этиб, чол-кампир қоламиз. Шунисига ҳам шукрки, ҳасса билан бўлса ҳамки, юра бошладим.
Иккаламиз анча суҳбатлашдик. Бир-биримизни манзилларимизни, телефон рақамимизни олдик. Гаплашиб туришга келишдик. Шаҳодат опани уйларига кетишларига бир кун, менга эса икки кун қолган. Эртасига яна учрашиб, гаплашамиз деб хайрлашдик. Даъво муолажаларини олгунча анча вақт ўтиб кеч кирди. Телефонда гаплашиб, эрталаб кўришишга келишдик. Буни қарангки, эрта тонг қон босимим кўтарилиб бироз ўзимни ёмон ҳис қилиб тонгги сайрга чиқолмадим. Деразадан қарасам Шаҳодат опа ёлғиз айланиб юриптилар. Қўнғироқ қилиб соғлигимни сўрадилар:
-Мен эшикни ёнида сизни кутаяпман, - дедилар. Мен тезгина чиқиб кўришишга ҳаракат қилдим. Теварак-атрофни кўриб чиқдим, лекин топа олмадим. Қўнғироқ қилдим у киши мени бошқа жойдан излаптилар. Мен у кишини бошқа ёқдан излапман. Шундай қилиб Шаҳодат опани кетар пайтлари бўлиб, қизлари келиб олиб кетаётган пайтда яна қўнғироқ қилдилар. Мен шаҳарга чиққандим. Хуллас, бир-биримиз билан бир марта кўришиб дилдан суҳбатлашдик. Бандани айтгани эмас, Аллоҳни айтгани бўлар экан. Биз шунча кўришишни истасакда, кўриша олмадик. Телефонда гаплашиб турибмиз. Бир марта гаплашган бўлсакда, қалбимдан жой эгаллашга, меҳримни қозонишга улгурдилар.
Шаҳодат опани сабр-бардошига тан бердим. Ҳар сафар гаплашганимда шукроналик келтирганлари, ғар бир кунга сабр қилишга чақиришлар, Аллоҳнинг синовларига бардошли бўлишимиз кераклигини айтадилар. Аллоҳдан яна қайта дийдор кўришишликни сўраб дуо қиладилар.








Навбаҳор тумани"Чорвоқгузар" маҳалла отинойиси Сидиқа Жумаева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш